🇺🇿🇮🇹 Элдор Шомуродов «Рома»да!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Римнинг «Рома» жамоаси сафига бориб қўшилгани хабар берилмоқда. Римликлар Элдорни ижара асосида, аммо келгусида 16 млн еврога сотиб олиш мажбурияти билан қабул қилишган. Ҳозирча расмий хабар эълон қилинмаган бўлса-да, Италия нашрлари ҳам бу ҳақида ёзишмоқда.

Баракалла, Элдор! Юзинг ёруғ бўлсин.

Ўзбекистонлик футбол мухлислари ва ҳатто футболга умуман қизиқмайдиган юртдошларимиз ҳам сен учун дуода бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, «Рома» жамоаси бош мураббий дунёга машҳур — Жозе Моуриньо! Агар трансфер расман тасдиқланса, ушбу тажрибали мураббий қўл остида Элдор янада кучайишига тилакдошмиз.

P.S.: Instagram'да Элдорнинг 2019 йилда Моуриньо билан тушган сурати остига «Рома» мухлислари "Хуш келибсан" деб юзлаб изоҳ қолдиришмоқда.


👉 @xushnudbek 👈

224 comments

Do'stmurod
Nimaxam derdik, Omad tilayman
Malades
Omad tiliymiz zo‘r
Omad
'ᬼ⃝⃦⃓⃪⃬⃑꙰🇮🇹꯭⃡⃡⃝꙰ᬽ꯭꯭꯭꯬꯭꯭꯭Ꭻ꯭࿆Ꭺ꯭࿆Ꮇ࿆Ꭶ꯭࿆࿆Ꮒ࿆Ꭵ꯭࿆Ꭰ꯭࿆࿆'ᬼ⃝⃦⃓⃪⃬⃑꙰꯭꯭⚜⃡⃡⃝꙰
Omad🤤
Omadini bersin 👍👍👍👍👍🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Endi Romaga muxlismiz🙃🙃
Show next 100 comments