🇺🇿🇮🇹 Элдор Шомуродов «Рома»да!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси
Элдор Шомуродов Римнинг «Рома» жамоаси сафига бориб қўшилгани
хабар берилмоқда. Римликлар Элдорни ижара асосида, аммо келгусида
16 млн еврога сотиб олиш мажбурияти билан қабул қилишган. Ҳозирча расмий хабар эълон қилинмаган бўлса-да, Италия нашрлари ҳам бу ҳақида ёзишмоқда.
Баракалла, Элдор! Юзинг ёруғ бўлсин.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари ва ҳатто футболга умуман қизиқмайдиган юртдошларимиз ҳам сен учун дуода бўлишади.
Эслатиб ўтамиз, «Рома» жамоаси бош мураббий дунёга машҳур —
Жозе Моуриньо! Агар трансфер расман тасдиқланса, ушбу тажрибали мураббий қўл остида Элдор янада кучайишига тилакдошмиз.
P.S.: Instagram'да Элдорнинг 2019 йилда Моуриньо билан тушган сурати остига «Рома» мухлислари "Хуш келибсан" деб юзлаб изоҳ қолдиришмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
Hamma gap manimcha tepada o‘tirgan masullarda @xushnudbek
Aka
Shu o‘rinda eldor aka omadizni bersin
Xushnudbek aka gaplarim tog‘rimi yo‘qmi