Президент гранти учун ўтиш бали — 185,85 баллни ташкил қилди

ДТМнинг мандат сайтидаги рўйхатда Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, 185,85 баллдан юқори кўрсаткичга эришган 233 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди.

Чунки қоидага биноан, 200-ўриндаги абитуриент билан бир хил балл тўплаган барча абитуриентлар ушбу грантга даъвогарлик қилишади. Натижаларга кўра, 185-ўриндан 233-ўрингача абитуриентлар бир хил 185,85 балл тўплашган, шу сабабли барчаси Президент грантига даъвогарлик қилишади.

Шунингдек, республика бўйлаб жами 75 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплашди.

Эслатиб ўтаман, Президент грантини олганлар гарчи контрактга кирган бўлса ҳам, давлат гранти асосида ўқишади.

Қуйида Президент грантига даъвогарлик қилаётган 233 нафар абитуриентларнинг ОТМ кесимидаги маълумотлари билан танишишингиз мумкин:

ОТМ номи / даъвогарлар сони

Тошкент давлат юридик университети — 73
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети — 46
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — 26
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 9
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети — 9
Тошкент тиббиёт академияси — 9
Тошкент молия институти — 5
Бухоро давлат университети — 4
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти — 4
Фарғона давлат университети — 4
Навоий давлат педагогика институти — 4
Қорақалпоқ давлат университети — 4
Тошкент давлат шарқшунослик университети — 4
Андижон давлат университетининг Педагогика институти — 3
Наманган давлат университети — 3
Ўзбекистон Миллий университети — 3
Қарши давлат университети — 2
Самарқанд давлат чет тиллар институти — 2
Самарқанд давлат университети — 2
Термиз давлат университетининг Педагогика институти — 2
Бухоро тиббиёт институти — 1
Гулистон давлат университети — 1
Жамоат хавфсизлиги университети — 1
Жиззах давлат педагогика институти — 1
Нукус давлат педагогика институти — 1
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети — 1
Ўзбекистон халқаро ислом академияси — 1
Қўқон давлат педагогика институти — 1
Қорақалпоғистон тиббиёт институти — 1
Самарқанд давлат тиббиёт институти — 1
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти — 1
Термиз давлат университети — 1
Тошкент ахборот технологиялари университети — 1
Тошкент давлат стоматология институти — 1
Тошкент педиатрия тиббиёт институти — 1

P.S.: ушбу маълумотлар коронавирусга чалинган ёки тест куни иситмаси юқори бўлган абитуриентлар учун ўтадиган қўшимча тест натижаларидан кейин ўзгариши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈

256 comments

Show 97 more comments
Аtoboyev
Aytinglar 189 olganlar qancha
Aka sizam zerikkanizdan qo'yvordizmi diyman🤣
.
Yoge
Unda nmaga Prezident granti😁
Muslima
IIxom Uralov 510 21 101 Guruh
Aka sizam zerikkanizdan qo'yvordizmi diyman🤣
Statistikaga kir ishonmasen qiymatlanmagan shuncha abituriyent bor
Мандат качон чкаркан
Кем блади
Shaxnoza Sharofiddinovna
хурсаедман шу боллар учун иарбия берган риа онасига рахмат
Орифжон Аминов
Мандат сентябрьгача колмайди деган умиддамиз
85.05 оппан тошкент архитектура-қурилишди эканомикасига топширодим европейскийга нма боларкин?
Президент гранти учун етарли бал туплаган талабаларни ота оналари устозларига катта рахмат. Бу баллар астойдил укиган урганган билимдонларимиз мехнатининг самараси.
Азизбек А.
президент гранти отмен болади кейинги йил, невыгодно экан давлатга 😁😁
Show next 100 comments