Ҳ А С Р А Т Х О Н А
Билиб турибман, сўнгги хабарлардан кимлардир ўта шод, кимлардир жуда хафа. Кимлардир бор овози билан бақириб, хурсандчилигини бўлишгиси келяпти, кимлардир эса бутун алам ва ҳасратларини тўкиб сочгиси келяпти.
Мана, менга очиб-сочинг юрагингизни😄
Марҳамат, мамнуният билан сизларни ушбу Ҳасратхонага таклиф қиламан. Бемалол, изоҳларда янги қарорни муҳокама қилишингиз мумкин.
Фақат илтимос, кўўўўўп коммент ёзиб, серверни қотириб қўйманглар-а, кейин яна "Биз кўп изоҳ ёзворяпмиз" деб баёнот бериб юришмасин
😉👉 @xushnudbek 👈
Дунё кулфат ўчоғин очди,
Тангри синов уруғин сочди,
Одамлар тўрт тарафга қочди,
Дўстлар яна қайтди карантин.
Келди қайдан дахшат корона,
Тӯхтаб қолди тўй-у, тарона,
Шифокорлар бӯлар парвона,
Дўстлар яна қайтди карантин.
Парталарга ёзардик ўйиб,
Қизлар расмин чизардик суюб,
Уйда қолдик хилватга тўйиб,
Дўстлар яна қайтди карантин.
Онлайн дарс - қолмади сифат,
Баъзиларда юқолди уят,
Қайдан келди бундайин кулфат?!
Дўстлар яна қайтди карантин.
Сиқилишдан чарчади диллар,
Қачон очилади бу йўллар,
Даромадга чоғланди кимлар?
Дўстлар жонга тегди карантин.
Ошиб кетти дарров нарх-наво;
Қайдан келди бундайин вабо.
Тополмайин унга бир даво;
Дўстлар яна қайтди карантин.
*-**-** -* ✍🏻Ҳамдам Аллаёр.
Azizlar Sog'lik eng oliy nemat