Ҳ А С Р А Т Х О Н А
Билиб турибман, сўнгги хабарлардан кимлардир ўта шод, кимлардир жуда хафа. Кимлардир бор овози билан бақириб, хурсандчилигини бўлишгиси келяпти, кимлардир эса бутун алам ва ҳасратларини тўкиб сочгиси келяпти.
Мана, менга очиб-сочинг юрагингизни😄
Марҳамат, мамнуният билан сизларни ушбу Ҳасратхонага таклиф қиламан. Бемалол, изоҳларда янги қарорни муҳокама қилишингиз мумкин.
Фақат илтимос, кўўўўўп коммент ёзиб, серверни қотириб қўйманглар-а, кейин яна "Биз кўп изоҳ ёзворяпмиз" деб баёнот бериб юришмасин
😉👉 @xushnudbek 👈
Бир неча ўқитувчиларни чақириб самолётга ўтказилди. Эшиклар ёпилганидан сўнг,
ушбу самолёт уларнинг шогирдлари ясаган самолёт экани маълум қилинди. Шунда барча ўқитувчилар нажот топиб қолиш учун эшик томон югуришга тушдилар. Фақат бир ўқитувчи сокин ўтирар эди. Ундан сўрадилар:
– Нега қочмайсиз сиз? – У жавоб берди:
– Чунки самолётни менинг шогирдларим ясаган!
– Тасанно! Шунчалар уларга яхши таълим берганингизга ишончингиз комилми?
— Улар менда онлайн (масофавий) ўқиган, агар самолётни жойидан қўзғатаолса, "қулоғим" ни кесиб ташлайман! дермуш.😂
P.S.: Онлайн таълим олишга иштиёғи баланд талабалар тафаккур қилишсин!