Ҳ А С Р А Т Х О Н А
Билиб турибман, сўнгги хабарлардан кимлардир ўта шод, кимлардир жуда хафа. Кимлардир бор овози билан бақириб, хурсандчилигини бўлишгиси келяпти, кимлардир эса бутун алам ва ҳасратларини тўкиб сочгиси келяпти.
Мана, менга очиб-сочинг юрагингизни😄
Марҳамат, мамнуният билан сизларни ушбу Ҳасратхонага таклиф қиламан. Бемалол, изоҳларда янги қарорни муҳокама қилишингиз мумкин.
Фақат илтимос, кўўўўўп коммент ёзиб, серверни қотириб қўйманглар-а, кейин яна "Биз кўп изоҳ ёзворяпмиз" деб баёнот бериб юришмасин
😉👉 @xushnudbek 👈
Юртнинг дарди байрам кимгадир,
Айб суяксиз, бийрон тилдами?
Яна қанча қилгаймиз сабр,
Талабалар карантиндами?
Наҳотки йўқ бирор бир малҳам,
Бериб бўлмас гўёки барҳам,
Фойда бермас вакцинаси ҳам,
Соғлиқ энди карантиндами?
Дилимга жойлаган нолам бор,
Кўзимни нам қилган жолам бор,
Бағрингда неча минг болам бор,
Энди улар карантиндами?
Давраларда тўлишолмаймиз,
Хандон отиб кулишолмаймиз,
Қучоқлашиб кўришолмаймиз,
Дийдор онлар карантиндами?
Савол берса туришади жим,
Муаммога топилмас ечим,
Домла зотин ўйламас ҳеч ким,
Ҳақиқат ҳам карантиндами?
Қайноқ қучоғингга ташнаман,
Илм - ўчоғингга ташнаман,
Мен сенга бир умр ошнаман,
Яна дарслар Онлайндами?
Дўстим айтингчи...
Дийдор онлар карантиндами?
✍ Ҳамдам Аллаёр.
Каналга уланиш учун линкни устига босинг 👉👉👉@hamdam_allayor
Havotir omela, hammasini hisob - kitob qilib qo'ygan Alloh )))