Ҳ А С Р А Т Х О Н А
Билиб турибман, сўнгги хабарлардан кимлардир ўта шод, кимлардир жуда хафа. Кимлардир бор овози билан бақириб, хурсандчилигини бўлишгиси келяпти, кимлардир эса бутун алам ва ҳасратларини тўкиб сочгиси келяпти.
Мана, менга очиб-сочинг юрагингизни😄
Марҳамат, мамнуният билан сизларни ушбу Ҳасратхонага таклиф қиламан. Бемалол, изоҳларда янги қарорни муҳокама қилишингиз мумкин.
Фақат илтимос, кўўўўўп коммент ёзиб, серверни қотириб қўйманглар-а, кейин яна "Биз кўп изоҳ ёзворяпмиз" деб баёнот бериб юришмасин
😉👉 @xushnudbek 👈
Мен сизни каналингизга анча вақтдан буён аъзоман. Постларингизни хаммасини ўқийман. Бўпроқ илм олишга чорлайсиз. Лекин мен хозир изоҳларни ўқиб яна хафа бўлиб кетдим. Чунки изоҳ ёзадиганларнинг аксарияти талабалар ва жуда кўпчилиги грамматик хато ёзишади. Ахир улар қанақасига олий маълумотли бўла олади. Ёшлар, мендан хафа бўлманглар (бу саводсизларга тегишли), бу холатда сизлар келажакда мамлакатни жар ёқасига олиб борасизлар. Мен шундан жуда қўрқаман. Шуни олдини олиш бўйича таълим йўналишида бирор чоралар кўриляптими? Ижобий натижа кам. Илм олишга ундаяпсизлар, моддий рағбатлантиришлар бўляпти, барибир асосий массада ўзгариш йўқ. Сизга балким тепадан кўринмаётгандир, мен доим халқни ичидаман. Илтимос, бирор кескин бурилиш қилинглар таълимда. Балки боғчадан бошлаш керакдир? Телевизордаги мақтаб кўрсатилаётган боғча ва мактаблар хақидаги лавхаларга кўп хам ишонаверманг.
Сиздан яна бир бор илтимос, бу холатга ўзгариш киритинглар. Мен келажакдан қўрқяпман, фарзандларимиз кимларгадир қарам бўлиб қолишидан қўрқяпман.
Хаммаларингизга соғлик ва муваффақият тилайман.