Ҳ А С Р А Т Х О Н А
Билиб турибман, сўнгги хабарлардан кимлардир ўта шод, кимлардир жуда хафа. Кимлардир бор овози билан бақириб, хурсандчилигини бўлишгиси келяпти, кимлардир эса бутун алам ва ҳасратларини тўкиб сочгиси келяпти.
Мана, менга очиб-сочинг юрагингизни😄
Марҳамат, мамнуният билан сизларни ушбу Ҳасратхонага таклиф қиламан. Бемалол, изоҳларда янги қарорни муҳокама қилишингиз мумкин.
Фақат илтимос, кўўўўўп коммент ёзиб, серверни қотириб қўйманглар-а, кейин яна "Биз кўп изоҳ ёзворяпмиз" деб баёнот бериб юришмасин
😉👉 @xushnudbek 👈
Kanal manzili:
https://youtube.com/channel/UCik-5B3lBL4AoxWI2F62Qjg
Niyatni yaxshi qiling
06:04
Расмиятчиликдан бошқа нарса эмас! У'ша олийгох, мактабларга бормайдиган ёшлар "Омикрон" дан қу'рқиб уйида ётибди деб у'йлайсизми?! Хаммаси бозору, шахарларда, гавжум жойларда юришибди. Ундан ку'ра маска режимини назорат қилиб, у'қишни анъанавий тарзда давом эттириш керак эди.
Шунча рдамни сарсон қилишди! Ман шахсан таълим муассасада раҳбар ўринбосариман! Узоқ ҳудудлардан кеоиб ўқийдиган талабаларимиз, билет тополмасдан кечадан Тошкентга келишни бошлашди! Олий таълимдагилар бўлса нима бўлишини билишса ҳам кеча кеч соат 20-00 гаяа ҳаммаси миш миш деб келишди! Ахир шу нарсани тақамасдан, тухуминг тушушини кутмасдан, бир ҳафта олдин айтсанг садақанг кетармиди!? Вазият 10 кундан бери фақат ёмонлашиб боряпти! Афсус! Ўзимга эмас, сарсон бўлаётган болларга ва уларни ота оналарига ачинаман!
Бу лаънати онлайн тизим олий таълимда юритиляпти! Бунинг учун аларда штат ҳам маблағ манбаи ҳам асосланган! Лекин профтаълим муассасалари учун онлайн таълим бу... билмайман нима билан солиштиришни тўғриси... Телеграмда гуруҳ очиб ўқувчига қоғозда топширмқ ташлаб, оғзаки тушунтириб ўтиради устозлар!
Майли бунисига ҳам кўз юминг! Лекин аввалдан 10 кейинроқ 25 январдан ўқишини бошлаши керак бўлган 1-курс ўқувчилари учун қандай ташкил этамиз онлайн таълимни!? Уларни фақат қабул комиссиясидагилар кўришган! На бир гуруҳ раҳбари, бўлим бошлиғи танимайди!!!
Қисқаси тиқишди таълимни бир жойга!