Ҳ А С Р А Т Х О Н А
Билиб турибман, сўнгги хабарлардан кимлардир ўта шод, кимлардир жуда хафа. Кимлардир бор овози билан бақириб, хурсандчилигини бўлишгиси келяпти, кимлардир эса бутун алам ва ҳасратларини тўкиб сочгиси келяпти.
Мана, менга очиб-сочинг юрагингизни😄
Марҳамат, мамнуният билан сизларни ушбу Ҳасратхонага таклиф қиламан. Бемалол, изоҳларда янги қарорни муҳокама қилишингиз мумкин.
Фақат илтимос, кўўўўўп коммент ёзиб, серверни қотириб қўйманглар-а, кейин яна "Биз кўп изоҳ ёзворяпмиз" деб баёнот бериб юришмасин
😉👉 @xushnudbek 👈
⚡️Талабаларни ўйлантирган саволларга жавоблар:
❓Ўқиш муддати айнан қайси санагача чўзилди?
✅ 1 ойга дейилган. Агар, коронавирус билан боғлиқ вазият янада ёмонлашмаса 24-февральдан ўқиш бошланиши кутилмоқда.
❓Агар коронавирус билан боғлиқ ҳолат яхшиланса 1 ой бўлмасдан ҳам талабалар ўқишга чақирилиши мумкинми?
✅ Йўқ, аҳвол яхшиланса ҳам, 24-февральдан олдин ўқиш бошланмайди.
❓Сессия қай шаклда бўлади?
✅ Онлайн бўлади. 1 ойлик карантин пайтида ОТМлар талабаларни чақириши мумкин эмас. Лекин кўпчилик ОТМлар давлатдан мустақил. Шундай экан сессияни кечиктириши мумкин.