Cўровнома: қайси блогерларни кузатиб борасиз?
❗️Бугун, 14 июнь - Халқаро блогерлар куни!Кўз тегмасин, йилдан йилга Ўзбекистонда блогерлик фаолияти ривожланиб, уларнинг мақоми ва жамиятдаги ўрни сезиларли равишда ошиб бормоқда. Блогерлар жамият ривожи учун имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда.
Шу ўринда каналимиз муштарийларига бир савол билан мурожаат қилмоқчиман.
❓Сиз қайси блогерларни мунтазам кузатиб борасиз?
Иложи бўлса, шунчаки номларни айтмасдан, айнан қайси жиҳати учун кузатиб боришингизни ҳам ёзсангиз, янада қизиқроқ бўлар эди.
Барчага раҳмат!
P.S.: сўровнома каналим орқали ўтказилаётгани учун, изоҳларда мени айтишингиз шарт эмас. Бошқа блогерларни айтсангиз, мантиқан тўғри бўлар эди :)
👉 @xushnudbek 👈
Блогер - бу халк виждони булиши керак.
Лекин, мансаб, озгина маблаг ошиши, сармояни вужудга келиши...
Барибир, умид килиб коламан, узбек миллати учун, уни тили, маданияти, соф урф одатларини химоя киладиганларни Аллох беради.
Хакикий инсонлар юзага келишига ишонаман, чунки тарих шундай, шундай Зотларни Аллох вакти вакти билан ер юзига туширади.
ТУГАДИ
The end
Конец
Ха айтгандай "просмотр" учун хам бор екан....