Cўровнома: қайси блогерларни кузатиб борасиз?
❗️Бугун, 14 июнь - Халқаро блогерлар куни!Кўз тегмасин, йилдан йилга Ўзбекистонда блогерлик фаолияти ривожланиб, уларнинг мақоми ва жамиятдаги ўрни сезиларли равишда ошиб бормоқда. Блогерлар жамият ривожи учун имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда.
Шу ўринда каналимиз муштарийларига бир савол билан мурожаат қилмоқчиман.
❓Сиз қайси блогерларни мунтазам кузатиб борасиз?
Иложи бўлса, шунчаки номларни айтмасдан, айнан қайси жиҳати учун кузатиб боришингизни ҳам ёзсангиз, янада қизиқроқ бўлар эди.
Барчага раҳмат!
P.S.: сўровнома каналим орқали ўтказилаётгани учун, изоҳларда мени айтишингиз шарт эмас. Бошқа блогерларни айтсангиз, мантиқан тўғри бўлар эди :)
👉 @xushnudbek 👈
Zafar solijonov
Alimov
Rais buva
Хyшнудбек, каналига аъзоман.Янгиликларни уз вактида ёритиб боради ва изохлайди, ёлгонларига аниклик киритади
Девонайи Хакгуй, ТентакМиндс,Зафарбек Солижонов кузатиб бораман, халк дардини ёритиб боргани учун
Xushnudbek
Tentak Minds
Иқтисодчи кундалиги ва заметки эконмиста бу иккиси хам қийин иқтисодий масалаларни оддий қилиб тушинтиришади.
Бакиро шу боланинг келажагидан қўрқаман:)
@xushnudbekuz сиздан илтимос мурожаат қилиш бот очиб қўйинг. Ёки тез-тез овозли чат қилинг бази масалалар бор