​Очиқ бюджет нима дегани ўзи?

Ён-атрофимизда кўплаб катта-кичик муаммоларимиз бор. Масалан, қайсидир маҳаллада сув йўқ, қаердадир электр йўқ, қаердадир йўллар расво, қаердадир боғча эски, қаердадир мактаб хароба ва ҳ.к.

Давлат нега қилмайди, ҳокимлар қаёққа қараяпти, солиқларимиз қаерга кетяпти ўзи, ҳокимлар фақат қиммат машина олишни билади, ундан кўра пулини мактаб-боғча ва йўлларга сарфласа бўлмайдими, деган саволларни ва хитобларни ҳам кўп айтамиз.

Энди Очиқ бюджет портали орқали ўзимиз қаерга ичимлик суви керак, қайси йўлни тузатиш керак, қайси боғча ёки мактабни таъмирлаш керак, таклиф бера оламиз. Ва таклифимизни маҳалладошларимиз қўллаб-қувватлаб, кўпроқ овоз берса, ўшанга пул ажратилади.

Ташаббуслар харажати 1 млрд сўмдан ошмаслиги керак.

Ҳозиргача 1117 та таклиф қолдирилган. Масалан:

➖ Учкўприк тумани Янгибоғ МФЙдаги йўлни асфальтлаш;
➖ Янгиқўрғондаги 10-мактабнинг иситиш тизими ва ҳожатхонасини янгилаш
➖ Чилонзордаги 316-боғчани таъмирлаш
➖ Китоб туманидаги Деҳқон бозорига чиқинди қутилари ўрнатиш
➖ Фарғона туманидаги Миндонобод қишлоғини ичимлик суви билан таъминлаш

ва бошқа таклифлар.

❓Хўш, сиздачи? Таклиф борми? Унда нега қўл қовуштириб ўтирибсиз? Тезда openbudget.uz сайтига киринг ва ташаббус кўрсатинг. Давлат бюджетини керакли жойга ишлатилишида ёрдам беринг.

Таклифлар қуйидаги мавзуларда бўлиши керак:

— ичимлик суви таъминоти;
— ички йўлларни таъмирлаш;
— ёритиш тизимлари билан боғлиқ муаммолар;
— мактаб, боғча, тиббиёт бирлашмалари ва бошқа ижтимоий объектларни таъмирлаш, моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш;
— умумжамоат фойдаланишидаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш ва бошқалар.

Бефарқ ва лоқайд бўлманг, ташаббусни қўлга олиш вақти келди.


👉 @xushnudbek 👈

90 comments

Salom Xushnudbek aka yaxshimisiz taklifimizni gaz ta'minoti buyicha ham bersak buladimi
Биргина Ғиждувон туманидаги маблағ бошқа вилоятларникида кўп экан. Қойил туман ҳокимига
Foydasi bormikan?
Акмал Ходжиакбаров
Газ таъминотидаги муаммоларни хам кушиш керак.
Xushnudbek, qaysidir tumanlarga 0 so'm ajratilibdi. Shunga izoh bering, agar sizda ma'lumot bo'lsa.
☆☆☆☆☆
Ассалом алейкум Фаргона вилояти Риштон тумани ичкари кучалари жуда жуда ачинарли ахволда факатгина туман марказга якин куриниб турадиган кучалар сал пал таьмирланган холос ичкари кучалар расво ердам беринглар. Илтимос.
Sardor
Kim tomonidan yozilganligi sir bòlib qoladimi
Андижон вилояти Шахрихон туманидаги Оқ олтин, Шерқўрғон, Бирлашган қишлоғи йўлларини хам асфальташса яхши боларди. Йоллар йомонлигидан шаферлар хам у ерлагра одам ташигиси келмайди
Дилрабо Азимова
Олмалик шахар А Кахор кучаси 5/3 кучасини 39 домни кучасини асвалт килиш кк
Наманган вилоят Чуст туман ттб хам моддий база керак ва тамирлашха керак. Олмос килогидан то чуст марказигача йулни таьмирлаш к.к
Show next 78 comments