Мурожаатномада айтилган таълимга оид энг муҳим гаплар:
👉 хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича
давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади;
👉 кейинги йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида
25 фоизга оширилади;
👉 ОТМларга қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони
2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади;
👉 аъло баҳоларга ўқиётган,
ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади;
👉 “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони
5 баробарга оширилади;
👉 30 та етакчи ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни
мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
👉 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўловлар
1,5 бараварга оширилиб, бюджетдан
400 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади;
👉 бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига
50 фоиз, бошқа вилоятдаги олис туманга бориб ишласа –
100 фоиз устама ҳақ тўланади;
👉 Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига
330 млрд сўм йўналтирилади;
👉 келгуси йил мактабгача таълим қамрови
65 фоизга, 2023 йил охирида эса
75 фоизга етказилади. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади;
👉 2021 йили докторантлар сони
4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча
240 миллиард сўм ажратилади;
👉 2021 йилда
физика ва чет тилларини ўрганиш устувор йўналиш этиб белгиланди.
Юқоридаги ўзгаришлар бўйича Сиз қандай фикрдасиз? Таълим соҳасида яна нималар қилишни таклиф этасиз?
👉 @xushnudbek 👈
Yaponiya 20 yilga qolmay butun davlatni qayta tiklagan. Biznikilar poraxõlik tanish bilishchiliklar bilan qancha qiyinchilar evaziga qurilgan davlatni kõkka sovurishyapti.
Faqat Toshkentdamas, barcha viloyatlarda!!! Har yili talabalarda turar joy muammosi???
Maktablarda fizika fanini xaftasiga 5 soatdan o‘qitilishi kk umuman olganda fizika fanini matematika fani bn teng darajaga olib chiqilishini taklif qilaman
Эндиям бу тизимдагилар тизимни ривожлантиришолмаса, кўзи кўр бўлсин. Нолиганлар ҳам.
Халқ орасида Врачлар пора олмаслиги керак, қасам ичган, врачларнинг ойлиги етарли деган ҳар хил тушунчалар мавжуд. Келинг очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилиб кўрамиз.
Суратда Меҳнат вазирлиги порталидан Бўш иш ўринлари учун ваканциялар рўйхатида Врачларнинг 1 ставкаси учун белгиланган ойлик кўрсатилган.
Мисол учун биз ВОП ёки УАШ врачи билан битта Тор мутахассисни (хирург, травматолог ва хокозо) ойлигини олдик.
Расмда демак 1 ставка учун:
УАШ ойлиги 1.837 минг сўм
Тор мутахассич 1.670 минг сўм
Хўш, энди бу ойликдан солиқларни айирамиз. 12% даромад ва 1% пенсионний жами 13% фоиз.
1.837 минг - 13% = 1.598 минг сўм
1.670 минг - 13% = 1.453 минг сўм
УАШ ва Тор мутахассис кунлик чиқимлари. Ўртача
♻️10 минг сўм йўлкира Поликлиникага боришга келишга
♻️15 минг сўм обедга
♻️20 минг сўм уйларга бориб бемор кўришга йилкира
Шуларни қўшиб юқоридаги ойликдан яна айирамиз. Ўртача 40 минг сўмдан 22 кун иш куни = 880 минг сўм.
1.598 минг - 880 минг сўм = 678 минг сўм
1.453 минг - 880 минг сўм = 533 минг сўм.
🔖Бундан ташқари режаланмаган чиқимлар мавжуд.
Деворий газета, стенд
Гултувак, гул
Комиссияга пул йиғиш
Фондлар
Главврач ва касбдошлар туғилган куни
Порталчи беморлар ва бало баттар чиқимлар
⚡️Охирида шу чиқимлардан ташқари УАШ қўлига ўртача 400 минг сўм, Тор мутахассис қўлида эса 350 минг сўм пул қолади.
Энди Ишхонадан уйга олиб кетиладиган пул ШУНЧА.
Уй-рўзғор, коммунал тўловлар, кредити бўлса тўлов, бола чақа, кийим бош ва маиший чиқимларга шу пул қолади.
🔅Энди виждонан айтайлик! Шу пулга яшаш мумкинми? 6-7-10йил умрни илм қувишга ишлатган одам шу пулга қандай умр ўтқазиши керак?
Боласини, хотинини кўзига қандай қарайди?
Жавоб беринг!!!