Мурожаатномада айтилган таълимга оид энг муҳим гаплар:
👉 хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича
давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади;
👉 кейинги йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида
25 фоизга оширилади;
👉 ОТМларга қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони
2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади;
👉 аъло баҳоларга ўқиётган,
ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади;
👉 “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони
5 баробарга оширилади;
👉 30 та етакчи ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни
мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
👉 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўловлар
1,5 бараварга оширилиб, бюджетдан
400 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади;
👉 бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига
50 фоиз, бошқа вилоятдаги олис туманга бориб ишласа –
100 фоиз устама ҳақ тўланади;
👉 Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига
330 млрд сўм йўналтирилади;
👉 келгуси йил мактабгача таълим қамрови
65 фоизга, 2023 йил охирида эса
75 фоизга етказилади. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади;
👉 2021 йили докторантлар сони
4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча
240 миллиард сўм ажратилади;
👉 2021 йилда
физика ва чет тилларини ўрганиш устувор йўналиш этиб белгиланди.
Юқоридаги ўзгаришлар бўйича Сиз қандай фикрдасиз? Таълим соҳасида яна нималар қилишни таклиф этасиз?
👉 @xushnudbek 👈
1. Барча ҳудудларда бир сменали ўқишни ташкиллаш лозим (янги мактаблар қуриш керак). Ҳамма туман ва шаҳардаги мактабларнинг 50%дан ортиғи (балки, анча кўпроқдир) икки смена ишлайди. Икки сменали ўқишда сифат бўлмайди.
2. Сифатни қоғоздан эмас ўқувчилардан аниқлаш тизимини йўлга қўйиш керак. Сифат кўрсаткичи юқори бўлган ўқитувчига устама бериш лозим.
3. Мактаб ўқитувчиларини ҳимоя қиладиган қонунларни кучайтириш керак. 95% мактаб ўқитувчилари қўрқоқ. "Комиссия" деган сўзни эшитса, юраги ўйнайди. Сабаби, уни ҳимоя қилувчи меҳнат қонунчилигини билмайди ва раҳбарияти уни ҳимоя қилишига ишонмайди. Иш жойини йўқотишдан қўрқади.
5. Рептиторлар нега кучли? Рақобат борлиги учун, яхши натижага эришса кўп даромад олишини билганлиги учун. Матаб ўқитувчилари орасида ҳам натижа (қоғоздагиси эмас) яхши бўлса, ойлиги ошадиган тизимни шакллантириш керак.
6. Қоғоз, ҳужжат текшируви орқали ўрганиладиган таълим сифати кўрсаткичларига тупуриш керак. Сифатни боладан, ўқувчидан аниқлаш лозим.
7. Давлат тизимлари лавозимлардаги, умуман олий маълумотли кадрларнинг 90% дан ортиғи репетитор ёрдамда ОТМга кирган. Лекин Ўзбекистонда репетиторлик фаолияти таълим бериш фаолияти сифатида тан олинмайди. Нега? Давлатдаги деярли ҳамма кадрлар репетиторлар натижасику. Ҳатто ҳокимлар ҳам боласини яхши ўқитиш учун репетиторга беради.
Хуллас, давлат томонидан репетиторларга эътибор қаратиш, уларнинг фаолиятига таълимий жихатдан расмий тус бериш, уларга кенг имкон яратиш лозим. Чунки палонча ўқувчим ОТМга кирди, деб оғиз кўпиртираётган рахбарларнинг мақтаниши репетитор ҳисобигадир. Репетиторлик фаолиятидан, тўғри маънода, таълим сифатини яхшилаш учун фойдаланиш лозим.
8. Олдин мактабларда шароит яратиб, кейин ўқитувчидан сифатни сўраш керак.
9. Мактаб тизимда коррупцияни, порани йўқотадиган қандайдир тизимни йўлга қўйиш лозим.
Хушнудбек, ўқийсизми, йўқми... Бир юракдаги дардларни ёзиб қўйдимда.