Мурожаатномада айтилган таълимга оид энг муҳим гаплар:
👉 хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича
давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади;
👉 кейинги йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида
25 фоизга оширилади;
👉 ОТМларга қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони
2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади;
👉 аъло баҳоларга ўқиётган,
ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади;
👉 “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони
5 баробарга оширилади;
👉 30 та етакчи ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни
мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
👉 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўловлар
1,5 бараварга оширилиб, бюджетдан
400 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади;
👉 бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига
50 фоиз, бошқа вилоятдаги олис туманга бориб ишласа –
100 фоиз устама ҳақ тўланади;
👉 Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига
330 млрд сўм йўналтирилади;
👉 келгуси йил мактабгача таълим қамрови
65 фоизга, 2023 йил охирида эса
75 фоизга етказилади. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади;
👉 2021 йили докторантлар сони
4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча
240 миллиард сўм ажратилади;
👉 2021 йилда
физика ва чет тилларини ўрганиш устувор йўналиш этиб белгиланди.
Юқоридаги ўзгаришлар бўйича Сиз қандай фикрдасиз? Таълим соҳасида яна нималар қилишни таклиф этасиз?
👉 @xushnudbek 👈
2.Математика,физика,химия фанларини хам кичик гурухларда олиб бориш керак.
3.Укувчиларни кизикишига караб синфларга ажратиш керак.
4.Нафакага чиккан укитувчилардан ёш укитувчиларга Устоз тайинлаш керак.Кейинги пайтда шогирдлар устозларни елкасига чикиб олмокда.
5 Хамма устозлар битта китобни эмас, Хар бири биттадан китобни укиб, мазмуни Билан бошкаларни таништирсин.Укувчиларни хам шунга чорласин.
6.Жисмоний тарбия ва технология фанларини хафтанинг охирги кунида хакикий жисмоний рухда утиш керак.Вактини чегараламасдан.
7.Укитувчиларнинг шахсий этика эстетикага эътибор беришлари укувчиларга билими ва хаёти Билан урнак булишига эришиш керак.
8.Укитувчилар иш вактида кейинги дарсларга тайёрланиши учун мактабларнинг узида шароит яратилиши керак.Уйларига борганда дам олишга имкони булсин.
9.Укитувчи рухан дарсга тайёр булмаган такдирда дарсга куйилмасин.
10.Мактабларда психологлар яхши ишласин.
Шунда куп нарсага эришамиз.Президентимиз яратиб бераётган имкониятлардан фойдалана оламиз.