❓Стипендия ошди, лекин контрактлар ошмас экан. Бунинг тартиби қандай бўлади?

1 февралдан иш ҳақи ва стипендиялар ошиши маълум қилинган эди. Қоидага кўра, ОТМларнинг тўлов-контракт нархлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларига боғланган эди ва ҳар сафар иш ҳақлари оширилганда, контракт миқдорлари ҳам кўтариларди.

Аммо жорий йилда Ҳукумат пандемия сабаб аҳолининг турмуш даражасини ҳисобга олиб, 2 марта енгиллик бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Биринчиси, тўлов-контракт миқдорларига 10% чегирма берилди. Иккинчиси, 1 февралдан иш ҳақлари ошириладиган тақдирда ҳам жорий ўқув йили учун контрактлар миқдори ошмаслиги белгилаб қўйилди.

Бу талабалар ва уларнинг ота-оналари учун сезиларли даражада яхши қарор.

Энди ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, айрим талабаларда савол пайдо бўлмоқда, яъни стипендия ошсаю, контракт ошмаса, бунинг тартиби қандай бўлади?

Шу бўйича ўз фикримни билдириб ўтмоқчи эдим. Демак, ҳолат қуйидагича:

1️⃣ Давлат грантида ўқийдиганлар учун:

👉 умумий қоидага кўра, давлат грантида ўқийдиганларнинг барчасининг базавий стипендияси 10%га оширилиб, 42 минг 800 сўм қўшилади, яъни 470 минг 800 сўм (аввал 428 минг сўм эди) этиб белгиланади;

👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба семестр якунида барча фанлардан «аъло» (5) баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) олса, унда унга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолда, яъни 564 минг 960 сўм (аввал 513 минг 600 сўм эди) миқдорида стипендия тайинланади.


2️⃣ Стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабалар учун:

👉 уларнинг тўлов-контракт миқдорлари ўша-ўша сақланиб қолади, ўзгармайди;

👉 умумий қоидага кўра, агар талаба стипендияли контрактни танлаган бўлса, унда ҳар ойлик базавий 428 минг сўм стипендияни ҳисобга олиб, контрактига қўшимча 5 млн 136 минг сўм тўлаган. Шунинг ҳисобига улар 12 ой давомида бўлиб-бўлиб 428 минг сўм стипендия олади. Яъни ўзи тўлаган пулни, ўзи қайтариб олади. Энди гарчи 1 февралдан стипендияларнинг базавий миқдори оширилаётган бўлса-да, лекин мантиқан олганда стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабаларнинг стипендияси оширилмайди. Чунки улар 428 минг сўмга мўлжаллаб контракт тўлаган;

👉 бундай вазиятда оширилган стипендия олиш учун, улар контрактига қўшимча тўлов қилишига тўғри келади. Яъни февралдан бошлаб 7 ой учун 42 минг 800 сўмдан ҳисоблаганда жами 299 минг 600 сўм қўшимча тўлов қилиши керак. Ана шунда улар ўқув йили охиригача оширилган стипендия миқдорини — 470 минг 800 сўмни олиши мумкин бўлади;

👉 агар стипендияли тўлов-контрактни танлаган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда базавий стипендияга нисбатан 20% устама олади. Мана шу 20% қўшимча рағбатлантириш 1 февралдан ошириладиган стипендия миқдоридан ҳисобланади. Бошқача айтганда талаба сессияни “5”га ёпса, стипендиясига қўшимча 94 минг 160 сўм рағбатлантириш олади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тўлов қилиш шартмас, фақат сессияни "5" баҳога ёпса кифоя.


3️⃣ Стипендиясиз тўлов-контрактни танлаган талабалар учун:

👉 уларнинг тўлов-контракт миқдорлари ўша-ўша сақланиб қолади, ўзгармайди;

👉 агар стипендиясиз тўлов-контрактни танлаган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда 94 минг 160 сўм (илгари 85 минг 600 сўм эди) стипендия олади. Демак, 10% кўтарилади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тўлов қилиш шартмас;

👉 қолган ҳолларда стипендиясиз контрактни танлаганлар учун ҳеч нарса ўзгармайди, ҳозиргидек қолади.


Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈

603 comments

Show 100 more comments
Hafiza Shomurodovna
Нима учун грантда ўқийдиган талабалар учун ўқиш қийинроқ.Юқори балл тўплагани ва ақллироқ бўлгани учунми? Контракт асосида ўқийдиган талабалар негадир доим" эркатой ", бу уларни давлатга қайсидир маънода"ўтказиб қўйганлиги" учунми🤦‍♀️
Kechirib qo'yasizu, birinchidan Grantda o'qiydigan talaba aqlliroq bo'ladi degan gap hamma grantdagilaga tegishlimas.Ikkinchidan kontrakda uqiydiganla un hali jaaaa siz aytkanchalik imkoniyatlayam berilmagan ,uchinchidan grantda uqiydigan talabalar un o'qish qiyinroqmas anchaaa oson ,tortinchidan kontrakda uqiydigan talaba uzini puliga uqiydi(davlatga utkizib qoygan)
Дилафруз🌼
Ha rostini aytadiganga o‘xshamidida u ham
Unda to'lashdan boshqa ilojiz yo'q. To'lash o'zingizning xohishingiz. Majburiy emas.
Bu dunyo fitna dunyo......
♡پًِِـُِِ🥀َُِِِِِّ͜͡Нигора
Abdulhay A'zamov
Bu dunyo fitna dunyo......
😯
Ботир Бахронов
Ассалом алекум Мен 2чи курсда Бюджет да укийман Шу чикайотган карорлар буйича саволим бор еди. Мана пандемия шароитида хам бир семестр онлайн укилди. Карорлар чикаяпти Контракт ошмаслиги контракт укийдиганлар учун имкониятлар ва бошкалар. Бюджетда укийдиганлар учун хеч нарса йоми ? Шундогам 30%дан куп 3 бахо олса стипендиясиз укилади деб карор чикарилди. Онлайн талим савияси ананавий талимга караганда 30% пастро болади деб етишди Институтни узи хам 100% талим беролмайди. Шунда курсатгичлар жудаям пасайиб кетмайдими. Мисол :Механика факультет металлургия йуналишида укийдиган бола Фалсафа Тарих Диншунослик фанларидан коникарли бахога йопиб стипендиясиз колиб кетяпти. Металлургия йуналиши.....!!!! Шу хакида хамкмдир уйлаб курганми ?
Siz o‘qigan fanlarni bizam o‘qiganmiz bir gap aytaman onlayn imtixonlardan qoniqarli javob olish bu kulguli chunki shunaqangi sharoitlar bo‘ldiki 20ta talaba bemmalol bir biriga yordam berdi agar 1-kurs bo‘sez unda tushunsa bo‘ladi sizi
Bu qarorga kim rozi kim norozi dib so‘rovnoma o‘tqizilishi kere shunda aniq bo‘lardi qaror to‘g‘ri yoki noto‘g‘riligi
Барибир 2021 йилда контракт ошади 10 % га
Raxmat xushnudbek aka erinmasdan hamma uchun kerakli mavzuni yoritganingiz uchun
widget
2021-yil avgust oyiga 10% oylik oshirilsa, va pandemiya yengib òtilsa, qanday holat yuzaga keladi? Hozirgi òzgarmagan kontrakt 2021-yil avgust oyida 10% oylik kòtarilishi hisobiga kontrakt narxi hozirgi kontrakt narxiga nisbatan 30% oshadimi?
Siz xam bor ekan, sizdan bowqa odam tushunturish bermasa xam kerak.
2ши берилган енгиллик фикиринизгизга толык кошылмаган болар едим бу факат грантлар ушын яхшы контрактта тахсил оладиган талабалар учун хеш канака енгиллик емас. грантта окыйдиган талабалар учун яхшы холос контрактта окыйдиган талабалар учун жабир шекиш бу контрактта окыйдиганлар жабир коришади грантта окыйдиганлар еса копрок пул олишади.контрактта окыйдиган талабалар учун ба грантта окыйдиган талабалар учун стипендия котарилишин алохида килиш керак.контрактни мехнатка хак толашнинг ен кам мыкдорига карап хисоблашада стипендияны еса стипендиянын озига карап хисоплашади стипендиямиз йиллик мыкдоры мана хозир 50 %га хам етмайди бу кетишда толап келайотган контрактимизнинг 30 бора бора 20 10 % ни ташкил етади
Ботир Бахронов
Ассалом алекум Мен 2чи курсда Бюджет да укийман Шу чикайотган карорлар буйича саволим бор еди. Мана пандемия шароитида хам бир семестр онлайн укилди. Карорлар чикаяпти Контракт ошмаслиги контракт укийдиганлар учун имкониятлар ва бошкалар. Бюджетда укийдиганлар учун хеч нарса йоми ? Шундогам 30%дан куп 3 бахо олса стипендиясиз укилади деб карор чикарилди. Онлайн талим савияси ананавий талимга караганда 30% пастро болади деб етишди Институтни узи хам 100% талим беролмайди. Шунда курсатгичлар жудаям пасайиб кетмайдими. Мисол :Механика факультет металлургия йуналишида укийдиган бола Фалсафа Тарих Диншунослик фанларидан коникарли бахога йопиб стипендиясиз колиб кетяпти. Металлургия йуналиши.....!!!! Шу хакида хамкмдир уйлаб курганми ?
Byudjetda o'qidiganlar dumbil bo'lganligidan hich narsa yo'qmi deb yuripti, yana nima kerak? 2 xonali uy kerakmasmi
widget
Xushnudbek e'lon qilgan
https://t.me/xushnudbek/8196 postga aloqador mavzuda òziga xos javob https://t.me/AbrorMuxtorAliy/9348
Тенглик ҳақидаги сафсаталарингизни пишириб энг. Нега контрактни стипендиясини оширмайсиз. Оширгандаям масхарабозларча 94000. Бюджет талабаси балким бу пулга муғтожмасдир Бироқ контракт талабаси аниқ стипендияга муҳтож. Сиз ўша ўзи битиб кетган одамлар талабани ёлғиз рағбатини ўзингиз йўқ қилдингизда бизни талабалар ундоқ бундоқ деб ёмонлайсиз. Айтингчи талаба яшаш учун пул топишга мажбур бўлмаяптими! Кавлаб кавлаб шу қарорга келибсиз. Юзсизликни яширишга уринмайсиз ҳам. Қорин тўқлаш учун ишласак биз ёмон, ўқишдан чалғисак биз ёмон, дарсга кечиксак, ўқиёлмасак, формамиз бўлмаса, қўйингки фақат биз ёмон. Ўзингиз ўша 428000ёки 513000сўмга 1ой яшолайсизми? Нега маҳкам ёпишиб олиб ислоҳот деб талабаларни билимсизликка маҳкум қиляпсиз!
Show next 100 comments