Кечки заковат
Яқинда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ёшлар фестивали доирасида онлайн викторина ўтказди. Унда ҳокимлик каналида видео саволлар берилди ва жавобини топган ғолибларга қимматбаҳо совғалар улашилди. Бу лойиҳада мен ҳам савол билан қатнашдим. Кўпчилик жавоб топа олиши учун саволни атай осонроқ қилиб бергандим, ҳақиқатдан тўғри жавоб берганлар сони анчагина кўп бўлди.
Ўша саволни сизларга ҳам илиндим. Ишонаманки, сизлар ҳам осонгина жавоб топа оласиз.
P.S.: ўзи ўтган йили каналда совринли викторина ўтказгандим. Шу анъанани кейин давом эттирмадим. Балки имкон топиб, ҳеч бўлмаса ойда бир шуни яна қилишим керакдир, деб ўйлаб қолдим ҳозир.
👉 @xushnudbek 👈
Javob :Kubik rubik