⚡️ Санитар талаблар туфайли масжидларда намоз ўқишга камида 8 июндан рухсат берилиши мумкин

Республика махсус комиссиясининг кечаги қарорига кўра, 5 июндан «яшил» ҳудудларда жойлашган диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилиши ҳақида хабар бергандик. Ушбу масалага қўшимча расмий изоҳ берилди.

Маълум бўлишича, диний муассасаларда (масжидлар, черковлар) уларнинг фаолияти қайта йўлга қўйишда хавфсизликни таъминлаш учун 5-8 июнь кунлари бир қатор тайёргарлик чоралари кўрилади. Ушбу чора-тадбирлар диний муассасаларни санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидалари талабларига (СанПиН 2020 йил 11 май) қатъий мослаштиришга қаратилган.

Бу чораларга дезинфекция қилиш, ижтимоий масофани сақлашни (камида 1,5 -2 метр) таъминлаш учун зарур бўлган махсус белгилар, зарур жиҳозлар (пирометрлар, санитария ва дезинфекциялаш воситалари, санитария гиламлари ва бошқалар) билан таъминлаш, диний муассасалар ишчилари билан ўқув семинарлари ва бошқалар киради.

Мана шу чоралар барчаси амалга оширилгач, тўлиқ хавфсизлик таъминлангач, диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда фаолиятини бошлайди. Бунда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), шунингдек, ижтимоий масофа сақлаган(ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

Бироқ, фуқароларнинг касалликни номаълум манбалардан юқтириши ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.


👉 @xushnudbek 👈

75 comments

Show 64 more comments
Muhammad
Xorijdan ko‘chirish haqida ma‘lumot berilmadi
Muhammad
Kvota chiqmadi
Davron
Harbiy OTM larning kasbiy tanlovi qachon bo'ladi.
Toshkentda propiska masalasida yana qoshimcha cheklov kiritilishi rejalashtirilayotganligi haqida xabar qanchalik asosli
Qachon ipoteka kreditlari dostupniy bo'ladi
Масжидлар узоқ вақт ёпиқ бўлганлиги учун молиявий жиҳатдан қийин аҳволда қолишган. Илтимос канализда масжид ва зиёратгоҳларга борувчилар карантин учун қўйилган талабларни бажаришда масжидга ёрдам бериб юборишларини бир марта эслатсангиз. Анчагина инсонлар масжидлар бюджетдан молиялаштирилади деб тушунишади. Ташаккур.
Shu GPS ga o'xshagan prilojeniye bo'lganda edi, ranglarni ko'rsatadigan...
To'g'ri nechta joyga topshirsa bo'ladi
Умида Шамсиева. УЗГУМЯ
Assalomu alaykum oliygohlarga o'qish noyabrdan yoki keyingi semestrdan boshlanishi aniqmi
Assalomu Alaykum Xushnud aka oddiy xaydovchiman yuristlik yordamiz kerak qanaqa qilib boglansam boladi?
Ассалому алайкум. Covid-19 пандемияси шароитида жаҳондаги кўплаб олий таълим муассасалари IELTS Indicator - масафадан туриб топшириладиган онлайн-тест натижаларини билан ўқишга қабул қилишга розилик билдирди. Куни кеча бундай университетлар қаторига Тошкентдаги ИНХА университети ҳам қўшилди. Миллий ОТМ ларда ҳам шундай йўл тутилиши мумкинми? Шу ҳақидаги маълумотни билишни кўпчилик хоҳлайди. Чунки IELTS регистрацияси, жавобларни чиқиши анча вақтни талаб қилади