Ўзбекистон халқаро ислом академиясида янги йўналиш очилди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида замон талаблари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда янги — “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” мутахассислик йўналиши очилди.

Мазкур мутахассисликда таълим олишда талаба ахборот тизимлари, ресурслар ва дастурий таъминот яратиш, электрон тизимларнинг заиф жойларини аниқлаш ва назорат қилиш, ахборот хавфсизлигига доир кенг билим ва малакани эгаллайди.

2020-2021 ўқув йилида давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига кўра “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” мутахассислик йўналишига жами 25 нафар талаба қабул қилиниши назарда тутилмоқда. Шундан 12 нафар талаба давлат гранти асосида таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

3 comments

Oytura Ashurova
Yangi yunalish ochilgani yaxshi
Imtihon qaysi fanlardan bòlarkan