Яна 16 февраль ҳақида

Айтганча, 16 февраль билан боғлиқ яна бир хотирам бор экан, ўйлаб қарасам. Чироқчидаги маҳалламизда адашмасам 1996 йилда маҳалладошларимиз ҳашар йўли билан кичкинагина масжид қуришни бошлагандик. Биз болакайлар ҳам шу қурилишда иштирок этганмиз (масалан, ғишт ташиганимизни аниқ эслайман). Масжид ишга тушиб, маҳалладаги аксарият болаларнинг ҳар куни шу масжидда ўтадиган бўлди. Тўғри, пешинда бора олмасдик, аммо кечки пайт масжидда бўлишга ҳаракат қилардик. Масжиднинг рўпарасида ўтлоқ бор эди, ўша ерда футбол ўйнардик, азон айтилганда масжидга югурардик. Тошкентдаги Ислом олийгоҳида ўқиб келган маҳалладошимиз араб тилидан дарс берарди. Мукаммал бўлмаса ҳам, арабча ўқиш ва ёзишга тилимиз ва қўлимиз бироз келишиб қолганди.

Айниқса болаларнинг ахлоқида, тарбиясида анча ўзгаришлар бўлганди. "Кўча безори" ўртоқларимиз ҳам одобга кириб қолганди. Шомдан хуфтонгача масжид ичида ҳадис айтиш ўйнардик, кимни хотираси кучлилигини исботлашга ҳаракат қилардик. Болалар орасида навбатчилик ҳам бор эди. Таҳоратга сув тайёрлаш, масжидни йиғиштириш, томорқага қараш ва бошқа енгил ишларни навбати билан бўлиб олгандик.

16 февраль воқеаларидан кейин болаларнинг масжидга боришини тақиқлаб қўйишди. Шу бўйи болалар маҳалламиздаги масжидга кирмай қўйди. Бу узоқ йиллар давом этди. Маҳалламиздаги масжид бизга бегонадек бўлиб қолди, ҳар куни мактабга боришда ёнидан ўтиб-қайтганда худди масжид эмас, оддий бир дўкондек қабул қиладиган бўлиб кетдик. Ўша масжид ҳозир ҳам бор. Тўғри, ҳовлиси анча кичрайган, уй ва дўкон қуриб юборишибди масжид ҳовлисида. Ҳозир болалар бемалол масжидга кира олишяпти, ўзи ихтиёр этса ибодатини қилишмоқда.

Шунақа гаплар. 16 февраль шунчаки сана, 4 та бинонинг оддий портлаши эмасди. Гарчи ўша кунги қаттиқ гумбурлаш овозини фақат Тошкентдагилар эшитган бўлса ҳам, аммо унинг тўлқинини бутун Ўзбекистон танасида ҳис қилган эди.

Ушбу кун ҳақида Муҳрим ва Мадина Мусаева ҳам яхши постлар ёзди.


👉 @xushnudbek 👈

115 comments

Avazbek ㅤㅤㅤㅤ ㅤㅤㅤㅤ
😭😭😭😭😭🤗😭😭😭😭😭😭
Avazbek ㅤㅤㅤㅤ ㅤㅤㅤㅤ
🤗😭😭
Буни қаранг, бир хил тақдир... Бизнинг маҳалла масжиди ҳам шундай бўлганди.
Бобир Рахимов
Бизда фақат шунақанги яхши хотиралар қолсин
Ha hozirgi tinch va osoyishta kunlarimizga behisob shukur aytishimiz lozim
Умуман, 16 феврал жуда катта ижтимоий, сиёсий бурулишга сабаб бўлган. Бу воқеа бўлмаганида ҳозирги Ўзбекистон нисбатан демократик, ривожланган ва очиқ давлат бўларди деб ўйлайман.
Hozir men tushunmay qoldim bu masjid portlatilganmi yoki....
Dilnoza
Ilohim ibodat qilishga imkon berayotgan davlat raxbarlaridan Alloh rozi bulsin!
Ebi attang bu voqea menfa ham tanish alhamdulilah masjidimiz haliham ishlayapti lekin shu maqoladagi voqealar manfa ham bulgan masjidagi begubor damlar😊😊
Juda ajoyib xotiralar. Qaniydi shu portlash bo'lmaganida.............
😢
Хушнудбек ака бир илтимос бор ака тел килинг 933260232 илтимос
Show next 100 comments