Ўқимасанг ҳам бой бўлиб кетасан, ана, фалончилар миллардер бўлдику, деган қарашлар ҳақида
Ижтимоий тармоқларда "Билл Гейтс ёки Марк Цукерберг ўқишни ташлаб кетган ва ҳозир улар энг бой одамлар, демак, сен ҳам ўқимасанг бўлаверади", деган гаплар кўп бора қулоққа чалиниб қолади. Бу ерда факт тўғри, аммо хулоса хато.
Баҳодир Аҳмедов шу ҳақда Телеграм каналида
ёзар экан, Билл Гейтснинг қандай оилада тарбия топганига урғу берган, Фируз Аллаев эса ҳазил аралаш Билл Гейтс ёки Марк Цукерберглар Гарвардни ташлаб кетишган, «политех», «связ» ёки «иняз»ни эмас,
деган.
Яқинда Ziyo Forum'даги учрашувда шунга оид фикр билдиргандим. Фикрларимнинг қисқа хулосаси:
— албатта ўқиш, илм олиш керак, бусиз деярли ҳеч нарса имконсиз;
— аммо ўқиш дегани фақат университет деганимас;
— шу сабабли университетга киролмаслик фожиамас, илмни бошқа жойда олса ҳам бўлади;
— бизда билимгамас, дипломга кўпроқ қаралишининг сабаби бозорда давлат улуши юқори, хусусий секторнинг эмас.
Батафсил фикрларим юқоридаги видеода👆
👉 @xushnudbek 👈
Alloh ilmingizni ziyoda qilsin...