Юқоридаги "диплом учун ўқиш" мавзусини давом эттирган ҳолда, Тошкент ёшлар форумидаги чиқишим пайти берилган бир савол ёдимга тушиб кетди.
Бизда билимга эмас, дипломга кўпроқ урғу қаратилишининг бир қанча омиллари ва сабаблари бор. Бу жуда катта мавзу, қисқа қилиб тушунтириб бўлмайди. Битта иш билан ўзгариб ҳам қолмайди, комплекс чоралар керак.
Масалан, бозорда давлат сектори улушининг жуда катталиги, давлат ишига кириш учун эса олий маълумот талаби керагидан ортиқча касб ва лавозимларга қўйилгани ҳам бунинг омилларидан бири. Чунки хусусий сектор натижага ишлайди, натижа бўлиши учун дипломдан кўра, билим ва малака керак. Иш берувчиларнинг бундай талаби эса ўз-ўзидан таълим тизимига таъсир кўрсатади.
Шу сабабли тезроқ хусусий сектор ривожланса ва давлат секторида меҳнат талаблари либераллашса, аста-секин ҳолат ҳам ўзгариши мумкин.
Ёшлар форумидаги чиқишимнинг тўлиқ видеоси мана бу ерда:
https://youtu.be/Y1d0-stLW5c👉 @xushnudbek 👈
Oylab oyimga yetolmayman.
Oqituvchilikka hech qiziqmasdan yurib birdaniga imtihonsiz chet elga oqish uchun hujjat topshirib ,oqishga kirib,,ikkinchi kursdan bu yerda oqishni davom ettirganlar ham keyinchalik. Oqituvchi bolib kelajakda qanday ta'lim-tarbiya berarkan
учун ўқишини тақозо этмаслиги керак. Чунки, кўп ҳолларда фуқароларимиз ишлаб чиқаришдаги талабга қараб йўналиш танлашади.
Мисол учун, юруспруденция сохасини олиб
қарайлик. Коллежда 3 йил ўқитилган (бизни давримизда), 4 йиллик бакалаврда яна асосий фанлар такрорланади. Ҳозирги вақтда бир мунча енгиллашди десак ҳам бўлади. Юридик техникум 2 йил, уни битириб сухбатдан ўтса, 2 курсдан юридик
унверситетда ўқиш мумкин.
Таълимдаги ислоҳотлардан яна бири сифатида юруспруденция йўналишида магистратурани 1 йил қилиб белгилани ва унга бакалаврни бошқа йўналишда тамомлаганлар ҳам ўқишга топшириб, ўқиш имкониятини яратилганлигини мисол сифатида олишимиз мумкин. Ва ушбу ҳолатда шахсга ҳуқуқшунос дипломи берилади.
Муддаога ўтсак, коллежни тамомлаб, бир неча йил
юрист сифатида ишлаган, тақдир тақозоси билан бакалврни юруспруденцияга яқин сохада тамомлаган шахс ҳар қанча тўла қобилиятга ва амалий тажрибага эга бўлса-да, судья, прокурор, адвокат ёки нотариус бўла олмайди. Бунинг учун олий юридик маълумот талаби қўйилган.
Лекин, бошқа йўналишда бакалаврни ва
юруспруденция йўналишида магистратурани тамомлаган шахсларга юиридик маълумот
берилса-да, яна юқоридаги тақиққа дуч келишади.
Хулоса: агар, ишлаб чиқариш “ДИПЛОМ” талабини
қўймаса, фуқаролар ҳам фақатгина диплом учун ўқишни мақсад қилмайди. Ўз олдида бирон тўсиқ борлигини кўрмаган одам ўзи сиқидилдан хоҳлаган ва қобилияти бор сохадагина эмин эркин ишлай олади.