Диққат, викторина!Биламан, ҳозир минглаб инсонлар сабрсизлик билан мандатни кутмоқда. Шу сабабли вақтни бироз мазмунли ўтказиш учун байрам викторинаси ўтказмоқчиман.
Ғолибга шахсий кутубхонамдан
10 дона китоб совға қиламан.
Саволни эшитинг:
Жорий йил тестга кириб чиққанимдан хабарингиз бўлса керак. Юқорида титул варағимнинг расми турибди.
Шу расмни Фотошоп дастурида монтаж қилиб,
3 та жойига ўзгариш киритганман:
1) Юқори ўнг томондаги штрих-кодни қизил квадрат билан ёпганман;
2) Яшил рангда “NAJOT ILMDA” деган ёзув қўшганман.
❓Диққат, саволлар:
a) Фотошопда учинчи ўзгариш қаерга киритилган?
b) бу ўзгаришни қандай топганингизни мантиқий изоҳлаб беринг.Шу иккала саволга биринчи тўғри жавоб берган каналимиз обуначисига 10 та китоб совға қиламан.
❗️Лекин асосий шарти таваккалига “фалон жойи ўзгарган” деган жавоблар қабул қилинмайди, албатта жавобни мантиқий изоҳлаш керак.
Марҳамат, заковатингизни синаб кўринг! Омад!
👉 @xushnudbek 👈
Биринчидан, бошқа вароқларни кўрдим, уларда бунақа чизиқ йўқ.
Иккинчидан, узун қора чизиқнинг остидаги калта чизиқ ғалати кўриняпти. Шу ҳам шу жавобни ёзишимга сабаб бўлди.
2) bu farqni boshqa javoblar varaqasi bilan taqqoslagan holda topdim