Абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича Қоракўл тумани мамлакатда етакчи бўлди
Тест синовларига оид турли қизиқарли статистикаларни бериб бораётганимиздан хабарингиз бор. Ҳозирги постимизда абитуриентлари талаба бўлишда юқори кўрсаткичга эришган туман/шаҳарлар ҳақида маълумот берамиз.
Ушбу кўрсаткич бўйича Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани энг юқори натижани қайд этди. Тумандаги
4 минг 734 нафар абитуриент ёшларнинг
30,3 фоизи, яъни
1 минг 435 нафари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Дарҳақиқат, Қоракўл туманидаги таълим сифати анча юқорилиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси раҳматли
Тўхтамурод Жумаев асос солган «Қоракўл мактаби» ва таълим бериш методологияси бутун Ўзбекистонга, ҳаттоки бошқа давлатларга ҳам машҳур десак, муболаға бўлмайди.
Масалан, жорий йилда Қоракўл халқаро математика мактабини битирган
74 нафар ўқувчининг барчаси 100% талаба бўлган бўлса, Қоракўл академик лицейининг
220 нафар битирувчиларидан
217 нафари (98,6%) талаба бўлган.
Эътиборли томони, талаба бўлиш фоизи бўйича 2 ва 3-ўринларни ҳам Бухоро туманлари эгаллаган.
Олот тумани абитуриент ёшларининг
29,9 фоизи,
Ғиждувон абитуриентларининг
29,1 фоизи талаба бўлишган.
ТОП-20 рейтингга қарайдиган бўлсак, Бухоронинг 7 та, Фарғонанинг 6 та тумани энг яхши кўрсаткичга эга бўлган.
Қуйида абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича ТОП-20 рейтинг билан танишишингиз мумкин:
1. Қоракўл — 30,3%
2. Олот — 29,9%
3. Ғиждувон — 29,1%
4. Қизилтепа — 28,5%
5. Шофиркон — 28,2%
6. Боғдод — 28,1%
7. Бувайда — 28%
8. Пешку — 27,9%
9. Кегейли — 27,8%
10. Вобкент — 27,4%
11. Нукус — 27,3%
12. Қанликўл — 27,2%
13. Навоий ш. — 26,4%
14. Мирзо Улуғбек — 26,3%
15. Данғара — 26%
16. Бухоро ш. — 25,9%
17. Риштон — 25,8%
18. Конимех — 25,6%
19. Ёзёвон — 25,5%
20. Ўзбекистон т. — 25,2%
👉 @xushnudbek 👈
Бу йил магистратура имтихонларида мутахассислик фанларидан 55 баллдан паст балл туплаганларни хам навбатдаги чет тилидан буладиган имтихонда катнашиш учун чакиришди. Яъни бемалол чет тилидан буладиган имтихонга келинглар ва имтихон топшириб кириш имтихонларини давом эттиринглар Ҳатто мутахассислик фанидан 56% дан кам тўплаганлар ҳам, рухсатнома чиққан бўлса чет тили синовларига келсин ва иштирок этсин. Кейинчалик уларнинг магистрлар сафига қабул қилиниши ёки қилинмаслиги Давлат қабул комиссияси томонидан алоҳида кўриб чиқилади деб Хушнудбекни каналида хам эълон килинди. Мутахассислик фанидан 55 дан кам туплаганларда хам умид пайдо булди, яъни хали олдинда чет тили, диплом бахолари ва бошка мезонлар турибдику, демак хали умид бор, бизга яна имкон берилмокда деб навбатдаги чет тили имтихонига бориб катнашишди. Якуний натижада мутахассисликдан 55 баллдан кам туплаганларни купи чет тилидан юкори натижа олиб хам диплом баллари юкорилиги сабабли юкори уринларни эгаллай бошлашди. Яъни тушунарли килиб айтсак мутахассисликдан утганлардан хам куп балл олиб жадвалда утиб кетишди. Ана энди бугун натижалар чикибди))))) Яъни ким мутахассисликдан 55 баллдан кам балл олган булса танловда иштирок этмайди деб. Бу дегани умумий балингиз энг юкори булса хам бир пул дегани....Энди савол тугилади...ХУШ НИМА УЧУН ШУНИ БОШИДА АЙТМАДИНГЛАР??? НЕГА ХАММАНИ ОВВОРА КИЛИБ ЧЕТ ТИЛИГА ИМТИХОНГА ЧАКИРДИНГЛАР.....БУ ЕРДА БОШКА ГАП СУЗ ЙУКМИ??? ЯЪНИ БОШИДА МУТАХАССИСЛИК ФАНИНИ ЖОЙЛАРНИ УЗИДА ОЛИНГАН ЭДИ....БИРОР НИМА ТУГРИ КЕЛМАЙ КОЛДИМИ???
БИРОР КИМ БУНГА РАСМИЙ ИЗОХ БЕРАДИМИ???
ERGASHEV XUDOBERDI XOLIQOV BOBURLARNI XISSASI KOTTA. XUDO XOXLASA KEYINGI YILLARDA OLIY NATIJANI QAYD ETADILAR, YOZYOVONLIK YOSHLAR.....