Абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича Қоракўл тумани мамлакатда етакчи бўлди

Тест синовларига оид турли қизиқарли статистикаларни бериб бораётганимиздан хабарингиз бор. Ҳозирги постимизда абитуриентлари талаба бўлишда юқори кўрсаткичга эришган туман/шаҳарлар ҳақида маълумот берамиз.

Ушбу кўрсаткич бўйича Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани энг юқори натижани қайд этди. Тумандаги 4 минг 734 нафар абитуриент ёшларнинг 30,3 фоизи, яъни 1 минг 435 нафари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Дарҳақиқат, Қоракўл туманидаги таълим сифати анча юқорилиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси раҳматли Тўхтамурод Жумаев асос солган «Қоракўл мактаби» ва таълим бериш методологияси бутун Ўзбекистонга, ҳаттоки бошқа давлатларга ҳам машҳур десак, муболаға бўлмайди.

Масалан, жорий йилда Қоракўл халқаро математика мактабини битирган 74 нафар ўқувчининг барчаси 100% талаба бўлган бўлса, Қоракўл академик лицейининг 220 нафар битирувчиларидан 217 нафари (98,6%) талаба бўлган.

Эътиборли томони, талаба бўлиш фоизи бўйича 2 ва 3-ўринларни ҳам Бухоро туманлари эгаллаган. Олот тумани абитуриент ёшларининг 29,9 фоизи, Ғиждувон абитуриентларининг 29,1 фоизи талаба бўлишган.

ТОП-20 рейтингга қарайдиган бўлсак, Бухоронинг 7 та, Фарғонанинг 6 та тумани энг яхши кўрсаткичга эга бўлган.

Қуйида абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича ТОП-20 рейтинг билан танишишингиз мумкин:

1. Қоракўл — 30,3%
2. Олот — 29,9%
3. Ғиждувон — 29,1%
4. Қизилтепа — 28,5%
5. Шофиркон — 28,2%
6. Боғдод — 28,1%
7. Бувайда — 28%
8. Пешку — 27,9%
9. Кегейли — 27,8%
10. Вобкент — 27,4%
11. Нукус — 27,3%
12. Қанликўл — 27,2%
13. Навоий ш. — 26,4%
14. Мирзо Улуғбек — 26,3%
15. Данғара — 26%
16. Бухоро ш. — 25,9%
17. Риштон — 25,8%
18. Конимех — 25,6%
19. Ёзёвон — 25,5%
20. Ўзбекистон т. — 25,2%


👉 @xushnudbek 👈

455 comments

Show 100 more comments
Meni Mahallam 1 chi Respublikada OTMga abituriyent kirish bo'yicha
Qorakolda oqiganman rostanam zor Temir domlada tarixdan
Нилуфар
👍
МАКТУБА ҚАҲҲОРЖОНОВНА ШОРАХИМОВА
ётоқхонага ким ёрдам бера олади
Azizbek Zafarovich
Qiyqim ham yetakchi o'rindami
Салом Хушнудбек яхшимисиз, юқорида профессионал таълим ҳақида пост жойлаштирибсиз, шу тизим ҳақида мурожаатим бор эди, сизга қандай мурожаат этишни билолмаяпман. Иложсизликдан реклама ботингизга мурожаат қилгандим, лекин жавоб бўлмаяпти. Касб-ҳунар мактабларига 2021-2022 ўқув йилидан стипендия ва уч маҳал иссиқ овқат берилиши айтилган эди, лекин ҳалигича аниқ бир ҳаракатлар сезилмаяпти.
ISMOILOV DOVUDBEK
Ciqdiyu
Top 20 talikda Qashqadaryodan bittayam hudud kirmagani achinarli holat(
</Xacaн >
Ha sizga ham dars otganmilar
Manam Roʻziyev, Haydarovada tayyorlanganman
Ооо бизнинг туман 20 ўринда экан
Men taniyman men ham qisqa muddat dars otishgan
Bekzod
Birinchi uchtalik Buxoro
ᴊᴀᴠʟᴏɴ
Xushnudbek aka qora malibuga oq yul tilagan gai xikoyasini sizam yoritgandiz nima buldi yo sizdiyam tepadagila tuxtatib qoldimi
Show next 100 comments