Абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича Қоракўл тумани мамлакатда етакчи бўлди
Тест синовларига оид турли қизиқарли статистикаларни бериб бораётганимиздан хабарингиз бор. Ҳозирги постимизда абитуриентлари талаба бўлишда юқори кўрсаткичга эришган туман/шаҳарлар ҳақида маълумот берамиз.
Ушбу кўрсаткич бўйича Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани энг юқори натижани қайд этди. Тумандаги
4 минг 734 нафар абитуриент ёшларнинг
30,3 фоизи, яъни
1 минг 435 нафари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Дарҳақиқат, Қоракўл туманидаги таълим сифати анча юқорилиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси раҳматли
Тўхтамурод Жумаев асос солган «Қоракўл мактаби» ва таълим бериш методологияси бутун Ўзбекистонга, ҳаттоки бошқа давлатларга ҳам машҳур десак, муболаға бўлмайди.
Масалан, жорий йилда Қоракўл халқаро математика мактабини битирган
74 нафар ўқувчининг барчаси 100% талаба бўлган бўлса, Қоракўл академик лицейининг
220 нафар битирувчиларидан
217 нафари (98,6%) талаба бўлган.
Эътиборли томони, талаба бўлиш фоизи бўйича 2 ва 3-ўринларни ҳам Бухоро туманлари эгаллаган.
Олот тумани абитуриент ёшларининг
29,9 фоизи,
Ғиждувон абитуриентларининг
29,1 фоизи талаба бўлишган.
ТОП-20 рейтингга қарайдиган бўлсак, Бухоронинг 7 та, Фарғонанинг 6 та тумани энг яхши кўрсаткичга эга бўлган.
Қуйида абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича ТОП-20 рейтинг билан танишишингиз мумкин:
1. Қоракўл — 30,3%
2. Олот — 29,9%
3. Ғиждувон — 29,1%
4. Қизилтепа — 28,5%
5. Шофиркон — 28,2%
6. Боғдод — 28,1%
7. Бувайда — 28%
8. Пешку — 27,9%
9. Кегейли — 27,8%
10. Вобкент — 27,4%
11. Нукус — 27,3%
12. Қанликўл — 27,2%
13. Навоий ш. — 26,4%
14. Мирзо Улуғбек — 26,3%
15. Данғара — 26%
16. Бухоро ш. — 25,9%
17. Риштон — 25,8%
18. Конимех — 25,6%
19. Ёзёвон — 25,5%
20. Ўзбекистон т. — 25,2%
👉 @xushnudbek 👈
Nima sababdan????
Утган йили ижарада турган талабаларга ижаранинг бир кисми бериладидавлат томонидан дейилганди Шу карор халиям борми
Assalomu alaykum xammaga.
Man bitta narsani suramoqchiman Ilm egslaridan !
Bu yil 10 % chegirma qilib berilvoti a turimi ( koronavirusga emlangan TALABA larga)
Nega bu chegirma Faqat Kunduzgi talim uchun?
Nega sirtqi yoki kechgi talim ga CHEGIRMA yo'q.
Agar khnduzgi talimni ( xizmat korsatish yoki ishlab chiqarish) soxalarni oladgon bolsak, stipendiyasiz shakli ,Sirtqi talim bilan solishtrlganda qariyb 1 mln ga arzon !
Ularga yana 10 % chegirma bor. No sirtqi talimga YO'Q...
BUNDAY NOXAQLIK QACHON BARTARAF ETILADI !
xammani teng korish kere emasmi ?