Вакцина олган талабаларга 10% чегирма беришдаги муаммолар ҳақидаБиздаги катта муаммолардан бири қуйи бўғиндаги ижрочиларнинг масъулиятсизлигидир. Бирор яхши қарор чиқади, аммо ижросига келганда бир дунё муаммоларга учраймиз.
Коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга бериладиган 10% чегирма бўйича ҳам жойларда етарлича муаммо бор. Ҳалигача бунинг тартиби тасдиқланмади. Юқоридаги хабарда айтилганидек, айрим ОТМларнинг мутасаддилари чегирма берилишидан бехабар ҳам. Бунақа масъулларни
бошини қумга тиқиб олган туяқушларга ўхшатаман. Улар ҳеч нарсадан бехабар ёки билса ҳам, “билмадим” деб қутулгиси келади.
Ўртада эса талабалар сарсон.
Хулоса: масаланинг аниқ ечими ва тартибини ҳамма ижрочиларга етказиш, кўпроқ тарғиб қилиб, тушунтириш бериш керак. Ўзи шундоқ ҳам фуқароларимиз вакцина олишга унчалик шошилмайди, минг афсуски, турли миш-мишлару сафсаталарга ишониб юришибди. Бундай вазиятда ўз хоҳиши билан вакцина олганларга ортиқча бюрократия қилмасдан, тезроқ чегирмасини бериш керак.
👉 @xushnudbek 👈
ХУРМАТЛИ ХУШНУДБЕК, ҚУЙИДАГИГА ЭЪТИБОРИНГИЗНИ ҚАРАТИНГ!
ЯНА ҚИЗИҚ ФАКТ.НА ЙИҒЛАШНИ НАДА КУЛИШНИ БИЛАСАН. ЮРТИМИЗДАГИ (ЧЕТ ЭЛДАГИ ЭМАС) ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА МАГИСТРАТУРАГА КИРДИМ.ЎҚИШ КУНДУЗГИ.ТЎЛОВ КОНТРАКТ АСОСИДА.ДАВЛАТ ГРАНТИ ЙЎҚ.
ТЎЛОВ КОНТРАКТНИ ТЎЛАШ УЧУН ПРЕЗИДЕНТИМИЗ БЕРГАН ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН, ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ОЛИШ МАҚСАДИДА БАНККА МУРОЖААТ ҚИЛСА......
БАНК БАЗАСИДА, ТАСДИҚЛАНГАН РЎЙХАТДАГИ, ТАЪЛИМ КРЕДИТИ БЕРИШ МУМКУН БЎЛГАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИДА МЕН МАГИСТРАТУРАДА ЎҚИЁТГАН ИНСТИТУТ КИРИТИЛМАГАН ЭКАН.ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ОЛОЛМАС ЭКАНМАН.
ДАРДИМНИ КИМГА АЙТИШГА ХАЙРОНМАН, МЕН ҚАТОРИ ҚОЛГАН ГРУППАДОШЛАРИМ ҲАМ.
СИЗДАН УШБУ МАСАЛАДА ЁРДАМ КУТАМИЗ.
Chunki u davlatga 12% daromad solig'i tolidi agar rozi bolsa