Вакцина олган талабаларга 10% чегирма беришдаги муаммолар ҳақидаБиздаги катта муаммолардан бири қуйи бўғиндаги ижрочиларнинг масъулиятсизлигидир. Бирор яхши қарор чиқади, аммо ижросига келганда бир дунё муаммоларга учраймиз.
Коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга бериладиган 10% чегирма бўйича ҳам жойларда етарлича муаммо бор. Ҳалигача бунинг тартиби тасдиқланмади. Юқоридаги хабарда айтилганидек, айрим ОТМларнинг мутасаддилари чегирма берилишидан бехабар ҳам. Бунақа масъулларни
бошини қумга тиқиб олган туяқушларга ўхшатаман. Улар ҳеч нарсадан бехабар ёки билса ҳам, “билмадим” деб қутулгиси келади.
Ўртада эса талабалар сарсон.
Хулоса: масаланинг аниқ ечими ва тартибини ҳамма ижрочиларга етказиш, кўпроқ тарғиб қилиб, тушунтириш бериш керак. Ўзи шундоқ ҳам фуқароларимиз вакцина олишга унчалик шошилмайди, минг афсуски, турли миш-мишлару сафсаталарга ишониб юришибди. Бундай вазиятда ўз хоҳиши билан вакцина олганларга ортиқча бюрократия қилмасдан, тезроқ чегирмасини бериш керак.
👉 @xushnudbek 👈
Sabab🤔
Hujjatini olishdan kirib chiqqani qiynaladi holos chegarada
Keyin uzbga arzimagan bal bn otkazadi
Lekin shu arzimagan balni ham juda kopchilik toplay olmagan. Ayb ozlarida chunki oqimagan.
Narigi yildan yanada qiyin boladi perevot chunki uzbda bu yil kirish bali nechi bolgan bolsa keyingi yilgi perevotchilar ham shuncha toplashi kerak boladi. Bunda son emas sifat oshadi