Вакцина олган талабаларга 10% чегирма беришдаги муаммолар ҳақидаБиздаги катта муаммолардан бири қуйи бўғиндаги ижрочиларнинг масъулиятсизлигидир. Бирор яхши қарор чиқади, аммо ижросига келганда бир дунё муаммоларга учраймиз.
Коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга бериладиган 10% чегирма бўйича ҳам жойларда етарлича муаммо бор. Ҳалигача бунинг тартиби тасдиқланмади. Юқоридаги хабарда айтилганидек, айрим ОТМларнинг мутасаддилари чегирма берилишидан бехабар ҳам. Бунақа масъулларни
бошини қумга тиқиб олган туяқушларга ўхшатаман. Улар ҳеч нарсадан бехабар ёки билса ҳам, “билмадим” деб қутулгиси келади.
Ўртада эса талабалар сарсон.
Хулоса: масаланинг аниқ ечими ва тартибини ҳамма ижрочиларга етказиш, кўпроқ тарғиб қилиб, тушунтириш бериш керак. Ўзи шундоқ ҳам фуқароларимиз вакцина олишга унчалик шошилмайди, минг афсуски, турли миш-мишлару сафсаталарга ишониб юришибди. Бундай вазиятда ўз хоҳиши билан вакцина олганларга ортиқча бюрократия қилмасдан, тезроқ чегирмасини бериш керак.
👉 @xushnudbek 👈
Ассалому алейкум. Савол. Вакцина олган талаба контракт пулини 2га булиб тулаганда хам 10% чегирма билан тулидими йоки факат контракт пулини бутунлай бирданига 100% тулаганда 10% чегирма килинадими? Жавоб учун олдиндан рахмат.
Man sökinib yurgandim qattanam vaksina oldim deb
Men Navoiy Davlat konchilik instituti Nukus filiali 2 kurs talabasiman vaksinani olgandan keyin 28 kun dan keyin olish kerak lekin boshqa yoqlarda 21 kundan oshsa bo'ldi deyishayabdi shunga o'zi necha kun bo'ladi vaksina olish oralig'i