Вакцина олган талабаларга 10% чегирма беришдаги муаммолар ҳақидаБиздаги катта муаммолардан бири қуйи бўғиндаги ижрочиларнинг масъулиятсизлигидир. Бирор яхши қарор чиқади, аммо ижросига келганда бир дунё муаммоларга учраймиз.
Коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга бериладиган 10% чегирма бўйича ҳам жойларда етарлича муаммо бор. Ҳалигача бунинг тартиби тасдиқланмади. Юқоридаги хабарда айтилганидек, айрим ОТМларнинг мутасаддилари чегирма берилишидан бехабар ҳам. Бунақа масъулларни
бошини қумга тиқиб олган туяқушларга ўхшатаман. Улар ҳеч нарсадан бехабар ёки билса ҳам, “билмадим” деб қутулгиси келади.
Ўртада эса талабалар сарсон.
Хулоса: масаланинг аниқ ечими ва тартибини ҳамма ижрочиларга етказиш, кўпроқ тарғиб қилиб, тушунтириш бериш керак. Ўзи шундоқ ҳам фуқароларимиз вакцина олишга унчалик шошилмайди, минг афсуски, турли миш-мишлару сафсаталарга ишониб юришибди. Бундай вазиятда ўз хоҳиши билан вакцина олганларга ортиқча бюрократия қилмасдан, тезроқ чегирмасини бериш керак.
👉 @xushnudbek 👈
Yana bir tushunarsiz jigati shundaki 1 noyabrga qadar kamida 50% kontrakt summasini tölashim majburiy ekan. Aks holda buyruğim chiqmas ekan. Lkn 4 ga bölib tölash imkoni berildimu. Nega bu 1 kurslarga amal qilmas ekan. Shuni ham tushunmadim. Achisleniya qilinar ekanmiz aks holda
Мани фарзандим хам эмлашни тулик олиб булган.Сертификатни хам олган аммо институтдагилар хали аник эмас деб униси унга буниси бунга ташлади.Аник жавоб беришмагач контрактни ярмини туладик
Кани эди давлат чикарган карорларга амал килишса бизга хам анча енгиллик буларди
#talabalarga_yordam_kerak
#ilmga_yordam_kerak