⚡️Йигирма иккинчи ўлим: коронавирусга чалинган 42 ёшли тошкентлик бемор вафот этди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи,
42 ёшли Д.Х. (эркак) жорий йил
20 июнь куни бош мия қон айланиши ўткир бузилиши (инсульт)нинг қайталаниши билан (2018 йилда биринчи маротаба инсульт бўлган) ўта оғир ҳолатда Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази реанимация бўлимига
ётқизилган.
Беморда
22 июнь куни коронавирус аниқланган ва унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида
Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган ҳамда аҳволи кескин ёмонлашганлиги сабабли
сунъий нафас бериш аппаратига олинган.
Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши,
ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.
Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.
👉 @xushnudbek 👈