❗️Энди ўқишни кўчиришга фақат 2 тоифадаги талабаларга рухсат берилади
Бу ҳақда бугун бўлаётган Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.
Вазирнинг хабар беришича, жорий йилдан
фақатгина 2 та шарт билан ўқишни кўчиришга рухсат берилади, яъни талаба ёки
бошқа ҳудудга турмушга чиқса ёки
давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтса. Бошқа тоифалардаги талабаларга ҳеч қайси ҳолатда ўқишини кўчиришга рухсат берилмайди.
Шунингдек, ўқишни кўчиришда вазир хати талаб этилади.
Ўқишни кўчириш ўрнига академик мобилликни қўллаш татбиқ этилади.
Вазирнинг айтишича, жорий йилда
150 минг талаба ўқишни кўчириш учун ариза бериши кутилмоқда. Бу салкам бир йиллик квоталарга тенг. Талабалар кириш бирмунча осонроқ йўналишларни танлаб, 2-курсдан талаб юқорироқ йўналишларга кўчириб олишни режа қилмоқда. Энди бунга чек қўйилади.
👉 @xushnudbek 👈
2022 йилда хотин қизлар фаолига аргос орқали танлов асосида ишчилар танланди. Махалламга Қиргизистон Республикасига ўқишга топширган, бирор марта ўқишга бормаган, компютерни умуман тушунмайдиган аел қабулдан ўтди. Фикри хаели контрактни қандай тўлаш, сессияни ёпишга пул топиш. Қўшни қишлоққа топширган аел хам 33 ешда, уям чет элга 2021 йилда топширган эди, фалакни гардиши билан 3 курсмиш қарашса ана энди хулоса ўзингиздан.
Келажакни кимларга ишоняпмиз!!!???
Бир марта ларсга бормай, хеч бўлмаса онлайн имтихондан ўтмасдан олинаетган диплом билан ишлаш мен учун виждонсизликдан бошқа нарса эмас. Ўзимизда ўқиган ўрта махсус маълумотли, тажрибали одамлар ишсиз қолишдида, Тожикистон Рес. 650 долларга ўқияпти деган маълумотнома олиб келишди. Менда бунча пулим бўлмади ишсиз қолдим.
Шуларни бииир назоратга олиш, оддийгина сухбат ўтказсангиз, ёки компютерга ўтиргизиб, исм фамилиясини биргин текст ездириб жонли имтихондан ўтказилса бу Ўзбекистонимизни келажаги учун жудаям асқотарди деб ўйлайман.