16 февраль воқеаларига 22 йил бўлди!
Ўша кунни яхши эслайман, 5-синфда ўқирдим. Мактабдан қайтиб келиб, телевизорда «Шайтанат» сериалини кўриб ўтиргандим. Бирдан сериални ўртасидан узишган. Ва экранда диктор пайдо бўлиб, Тошкентда бир нечта жойда портлаш бўлгани, лекин ваҳима қилишга асос йўқлиги, ҳаммаси назоратга олинганини айтган. Ва яна сериал келган жойидан давом этган
(Элчин билан Зелихоннинг қамоқхонадаги суҳбати эди, адашмасам).Тўғри, портлаш асоратларини тўлиқ тушунадиган ақлим бўлмаса ҳам
(10 ёш эдим), жуда бир ғалати бўлиб кетганман. Юраклар дук-дук уриб, хавотирга тушиб қолганман.
Ёдингизда бўлса, ўшандан кейин 1-2 ой фақат шу мавзу кун тартибида бўлган. ТВда кимлар қидирувга берилганию кимлар қўлга олингани ҳақида маълумотлар бериб борилганди. Жиноятчиларни қидириш ва ушлаш жараёнлари одамлар орасида қўшиб-чатилиб, афсоналарга айланиб кетган. Мактабда, кўча-куйда болалар билан йиғилиб қолсак ҳам, фақат шу ҳақида гаплашардик, ҳамма бир-биридан кўпроқ маълумот биладигандай қилиб кўрсатишга уринар, жангари киноларда кўрган саҳналаримизни худди ҳаётда бўлгандай гапириб беришга ҳаракат қиларди. Лекин шу пайт ҳеч ким бир-бирига эътироз қилмас, "бу ёлғонку, бунақа бўлмаганку" демасди. Болалик даври ажойиб-да...
Лекин сўнгги йилларда бу воқеалар ҳақида жуда кам эслаяпмиз, деярли ёдимиздан ҳам чиқиб кетди. Бир ҳисобдан бундай мудҳиш воқеаларга бошқа ҳеч қачон дуч келмайлик, бошқа томондан ўша куни ҳалок бўлган юртдошларимизни хотирлаб қўйишга одатлансак ёмон бўлмасди.
Майли, ҳар не бўлсада, юртимизда тинчлик бўлсин. Бунақа террористик актлар бошқа қайтарилмаслигини чин дилдан истаймиз ва дуодамиз.
👉 @xushnudbek 👈
махалламизи номи хам узгартирилганлиги эсимда..Нурчилар эди. Нурафшон булиб колганди...ички ва ташки чекистларимизга омад...тинчлигимизни саклашяпти...