Бугун, 27 июнь куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали олий ва ўрта махсус таълим вазири
Абдуқодир Тошқулов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;
— хориждаги ва Ўзбекистондаги ОТМлардан ўқишни кўчиришга оид маълумотлар;
— магистратура қабулидаги ўзгаришлар;
— талабалар учун ўқув жараёнларига оид хабарлар ва ҳ.к.
Вазирга овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Мен 2004 йилда Фарғона давлат Университети тарих факултетини тамомлаганман. Магистратурада ўқиб, илмий иш қилиш ниятим бор эди. 2011 йил ноябр ойида ўнг буйрагим қуриб қолганлиги сабабли олиб ташланди (3-гуруҳ ногирониман). Йигирма йиллик педагогик стажга эгаман.
Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни атестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 365-сонли қарорини ўқиб, магистратурада ўқимасдан ҳам, бакалавр дипломи билан, 5 йил стажга эга бўлса, илмий иш қилиш мумкинлигини билдим.
Шунинг учун Фарғона давлат Университетига мурожаат қилдим. Натижада 2015 йил 23 октябр куни, Фарғона давлат Университетида ўтказилган талабгорларни илмий педагогик фаолият лаёқатини аниқлаш тестидан мувафаққият билан ўтдим. Бу орада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Бюллетень журналининг 2016 йил 4-сонида “Совет ҳокимияти даврида Ўзбекистон давлат архивлари ҳужжатларини жамлаш тарихи“ номли мавзуим тасдиқланди. Илмий раҳбарим этиб, Андижон давлат Университети профессори тарих фанлари доктори И.А. Алимов тайинланди. 2016 йилда Алимов вафот этгач, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Тарих институти катта илмий ходими Тарих фанлари доктори Мухайё Исакова илмий раҳбарим этиб тайинланди. Шунинг учун яна Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Бюллетень журналининг 2019 йил 1 сонида мавзуим тасдиқланди.
Шундай қилиб, 2015 йил 22 декабр куни Андижон давлат Университети №04-12/8 сонли Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 365-сон қарори асосида 2016 йил 1 январдан, 2019 йил 1 январгача мустақил изланувчиликка қабул қилиндим.
2017 йил 29 декабр куни Андижон давлат Университетида ўтказилган Чет тили (инглиз тили) фанидан, 2018 йил 21 ноябр куни эса, Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон тарихи” фанидан ўтказилган малакавий имтиҳонлардан муваффақиятли ўтдим.
Мен Ўзбекистон Марказий давлат архиви (Миллий архив), яна Фарғона давлат архиви, Андижон давлат архиви, Наманган давлат архиви ҳужжатлари билан ишладим ва тадқиқот ишларимни олиб бордим. Тадқиқотларим натижасида 1919-1990 йиллларга оид фондлардаги ҳужжатлардан нусхалар олиб, 1919-1990 йиллар оралиғида бошлаб давлат архивларига ҳужжатларни қабул қилиниши жараёнларини тўлиқ очиб бердим. Шу билан бир қаторда шахсий келиб чиқишга оид ҳужжатларни 1960 йилдан (шу йилдан бу турдаги ҳужжатларни жамлаш бошланган) бошлаб Марказий ва вилоят туман архивларига қабул қилинишини йилма-йил асослаб бердим. 2021 йил 15 январ куни Республика “Ўзбекистон тарихи” каналида диссертация тақдимотим бўлиб ўтди.
Бу аризамни ёзишдан мақсадим, диссертациям тайёр бўлди. Андижон давлат Университетига муҳокамага олиб борсам, сиз магистратурада ўқимаган экансиз дейишди.
Менинг бу мавзуим бўйича ҳозирги кунга қадар илмий тадқиқот ишлари олиб борилмаган. Фақат архивларни ташкилий жиҳатларига эътибор берилган холос. Менинг тадқиқотларим натижасида илмий тадқиқотчилар архивларда ўзларига керакли бўлган фондларни топишда, шу билан бир қаторда “Архившунослик” факультетларида ҳозирги кунда дарслик сифатида фойдаланса бўлади. Чунки улар фойдаланишига дарсликлар жуда ҳам кам.
Илтимос мендан ўз ёрдамингизни аяманг. Бу йил Фарғона давлат Университети
тарих йўналиши бўйича магистратурага ҳужжат топширмоқчиман. Сиз илм қийинчиликларини тушунган инсонсиз. Магистратурада ўринлар чегаралангани учун сиздан ёрдам сўрамоқчиман. Ёшим катталиги, аёл кишилигимни шунингдек, илмий ишим тайёрлигини хисобга олиб менга ўқишга киришга ёрдам беринг. Мақсадим магистратурада ўқиб, илмий ишимни давом эттириб, Ўзбекистон келажаги ривожи учун ҳисса қўшмоқчиман.
Oqiyman kelajagim yaxshi bolsin dib chetga oqishga topshirgan bolalarxam Ozbekiston farzandlari ularxam orzu umid bilan ozimizga oqishni kochirib kelishni kelajagini oylab topshirgan. Sizlar ularni Ozbekistonga oqishni kochirib kelishiga qattiq qarshilik korsatyotganingiz ballarni oshirish boyicha xabarlardan yaqqol misoldir. Chet Elga topshirgan talabalar va ota onalarining qattiq qarishligi sizlarga yetib bormayaptimi hali .
Bu perevodni qiyinlashtirish boyicha xabarlar xuddiki Prezidentimizning bergan vadalari va gaplariga sizlarning beetibor xolda teskari qilyotgan ishingizning bir namunasidir
Toshqulov Oliy talimda ozgarish qilmoqchi bolsez yoshlarning imkoniyatlarini cheklashnimas yengilik imkoniyat yaratishni oylab ish qiling
ABDUQODIR TOSHQULOV
MAGISTRATURANI DABDALA QILDIZ. OZIZ NIMANI TO'G'RI DEB BILSEZ SHUNI JORIY QILDIZ. 4 - KURS BITRUVCHILAR FIKRI SIZGA BIR TIYIN.
BAKALAVRDA BOSHQA YONALSHDA BO'LSA MAGISTRATURA BOWQASIDA BO'LSA SAVIYASIZ BO'LARMISH USHA YO'NALISHDAN YUQORI BAL TOPLAGAN O'QISHGA KIRGANKU O'TGAN YILIYAM.
QANAQASIGA SAVODIZ BO'LADI EGZAMENINI NIMALAR QILIB TASHLADLARING KULGISI KELADKU ODAMNI.
BIZANI KIM TINGLAYDI.
BIZA ENDI NO TURDOSH YO'NALISH IZLAB CHET EL DAVLATLARIGA KETAYLIKMI TOP 1000 TALIKDEGI INSTITUT QO'LLAB KELGAN METOD BIZDA BOLMASA. QANCHALIK TOGRI.
SIZ BILAN OVOZLI CHAT ORQALI MULOQOT QILISH IMKONI MANGA TUG'ILSA ZO'R BO'LARDI
Бунга асос қилиб 2008-йилда вазирлар махкамасининг 1844 -сонли қарори билан тасдиқланган низомни кўрсатишябди.
Ўқишни давлат гранти асосида тугатган талабаларнинг айби нимада биринчи дипломи учун ишлаб туриб, иккинчи мутахасисликда сиртқи шакилда ўқиса бунинг нимаси ноқонуний бўлади.
Ўқийман илим ўрганаман деётган ёшларни олдига бундай чекловларни қўйиш тўғрими?