Бугун, 27 июнь куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали олий ва ўрта махсус таълим вазири
Абдуқодир Тошқулов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;
— хориждаги ва Ўзбекистондаги ОТМлардан ўқишни кўчиришга оид маълумотлар;
— магистратура қабулидаги ўзгаришлар;
— талабалар учун ўқув жараёнларига оид хабарлар ва ҳ.к.
Вазирга овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Urganch Davlat Universiteti 4-kurs kimyo yonalishi talabasiman
Meni savolim quyidagicha
Men 2020-yil Respublika onlayn fan olimpiadasida 1-O'rin sohibi boldim savol shuki Prezidentimizning PK 48 05 qarori bilan mengga magistraturaga imtiyoz bormi?
Javob uchun raxmat.
бўлган мутахассис кадрлар давлат ва мамлакат таянчи, халқни фаровонликка олиб чиқишнинг
асос пойдевори эканлигини ҳисобга олиб, уларни ўқитиш ва тайёрлаб чиқариш тизим фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш ва янгилаш зарур. Шу мақсадда, мен мамлакатдаги мавжуд барча таълим вазирликларини ягона идоравий корпусга бирлаштирган ҳолда янги бошқарув тизими Таълим ишлари Менежменти (ТИМ)ни яратишни таклиф қилмоқчиман. Таълим ишларини бошқаришнинг бу каби янги тизими ҳозирги кунда Японияда, Канадада, Финландияда, Австралияда, Буюк Британия ва шулар каби қатор мамлакатларда мавжуд. Бу корпус қуйидагича тизимланади:
1. Бутун Республика миқёсида таълим тизимини самарали ташкил қилиш ва уни замон билан ҳамоҳанг тарзда бошқариш ишлари билан шуғулланадиган ягона тизимлашган ташкилот Республика таълими ва маориф тизимини бошқариш аппарати ТАЪЛИМ ИШЛАРИ МЕНЕЖМЕНТИ(ТИМ)ни ташкил қилиш.
1.1. Аппарат таркибида бир бири билан ўзаро касбий мувофиқлик ва ҳамкорликда фаолият юритадиган қуйидаги кенгашлар бўлади:
- Таълимга оид қонун ҳужжатлари ижроийяси
кенгаши
- Таълимни молиялаштириш кенгаши
- Ўқув бинолари ва моддий техник таъминот
кенгаши.
- Дарслик ва ўқув қўлланмалари таъминоти
кенгаши.
- Ўқув ишларини ташкил қилиш кенгаши.
- Ўқув дастурлари тузиш кенгаши.
- Педагог кадрларни ишга қабул қилиш
кенгаши.
- Таълим сифатини баҳолаш кенгаши.
- Халқаро таълимий алоқалар кенгаши
- Шикоят, таклиф ва мурожаатларни қабул
қилиш кенгаши.
- Таълимда инсон ресурсларини тўғри тасарруф
қилиниши устидан назорат қилувчи махсус кенгаш
- Илм – фан ва таълим ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш.
1.3. Мазкур аппаратнинг барпо этилишидан кўзланган асосий мақсадлар:
- Таълим тизимида фаолият юритадиган
инсонларнинг меҳнат фаолиятларида уларнинг жисмоний, ақлий ва руҳий имкониятларининг нотўғри тасарруф қилинишига сабаб бўлаётган омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш;
- Ўқитиш, илм бериш ва таълим – тарбия
ишларини бошқаришда сарфланадиган инсон ресурслари тасарруфини тўғри йўлга
қўйиш;
- Таълим тизимидаги бошқарувни имкон қадар
соддалаштириш;
- Таълим сифатини тубдан ошириш мақсадида тизимда таълим берувчилар яъни педагог мутахассислар зиммаларидаги таълимни бошқаришга алоқадор бўлган барча турдаги ҳужжат ишларини юрғизиш вазифаларидан бутунлай озод қилиб, уларни фақат ва фақат олий
даражадаги сифатли таълим бериш ва ўқитиш ишларига эътибор қаратишларини таъминлаш
ва бунинг учун шарт – шароит яратиб бериш;
Таълим ишларини бошқариш бўйича мустаҳкам бир тизими яратиш; Аппаратни мунтазам кадрлар билан таъминлаб туриш учун унинг ҳузурида Ўзбекистон давлат таълими бошқаруви академияси
(ЎзДТБУ)ташкил қилинади;
(Мулохаза ўрнида агар имкон берсангиз таклифларимнинг амалий мазмунини чат вақтида батафсил ёритиб бераман.) Натижа беришига ишонаман! Олдиндан катта раҳмат!
Хурмат ва эҳтиром билан Шамсиддин Ёдгоров. Термиз давлат университети ўқитувчиси, таржимон.
Qizim Urganch DU da o‘qiydi. O‘zimiz Qashqadaryo viloyatida yashaymiz. Qizimning o‘qishini Qarshi DUga mos yo‘nalishga imtiyozli ko‘chira olamanmi?