Бугун, 27 июнь куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали олий ва ўрта махсус таълим вазири
Абдуқодир Тошқулов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;
— хориждаги ва Ўзбекистондаги ОТМлардан ўқишни кўчиришга оид маълумотлар;
— магистратура қабулидаги ўзгаришлар;
— талабалар учун ўқув жараёнларига оид хабарлар ва ҳ.к.
Вазирга овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Укишни бошка факультетга, кундузги таълимдан, сиртки таълимга утказса буладими?
Жавоб учун олдиндан катта Рахмат!
Chetki viloyatga o'qishga o'tganman,o'zimning viloyatimga o'zimning soham bo'yicha o'qishimni ko'chirishim kerak,hech qanday to'lovlarsiz o'qishni ko'chira olamanmi?1-kursman.
Менинг саволим куйдагича.
Мен Жиззах вилойатида йашайман.
Утган йили Наманган давлат университетига укишга кирганман.
Хозирда Тошкент шахрида йашайман.
Менга Наманганга бориб укиш анча олислик килади шу сабабли укишимни Тошкентга кучирсам мен хам кантрактнинг малум бир бараварини тулайманми.Жавоб учун рахмат.