Бугун, 27 июнь куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали олий ва ўрта махсус таълим вазири
Абдуқодир Тошқулов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;
— хориждаги ва Ўзбекистондаги ОТМлардан ўқишни кўчиришга оид маълумотлар;
— магистратура қабулидаги ўзгаришлар;
— талабалар учун ўқув жараёнларига оид хабарлар ва ҳ.к.
Вазирга овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Қўшни давлатта ўқиётган талабаларга талаблар аниқ эди аммо биз топ-1000 университетдаги талабалар қандай йул тутишимизни билмай қолдик! Лек, ноумид шайтон дейишади халкимизда! Биз талабаларга 3 хафта қолганида бундай хабар килиниши ноўрин деб биламиз. Ундан ташкари Олий таълим вазирлиги ўқишни кўчиришда тўпланиши керак бўлган баллни ўтган йилги кириш бали билан бир хил килиб белгиланишини адолатсизлик деб хисоблаймиз! Топ-1000 таликка кирган университетларга топширишдан олдин ўзимизнинг университетларга хам топширган эдим аммо шундай катта балл тўплай олмаганлигим сабабли ўзимизнинг университетларга ўқишга кира олмадим! Шунингдек, бу йил пандемия бўлди хабарингиз бор бутун дунё бу билан хамон курашмоқда. Нега бўлмаса Топдаги талабалар ўтган йили ўқишни кўчиришда имтихонсиз кўчиришди! Пандемия хали хам давом этмоқдаку! Ўша вақтда огохлантирилса бўлар эди, шунда бизни ҳозир абитуриент сифатида кўришини биз нохақлик, адолатсизлик деб хисоблаймиз. Биз ахир талаба статусига эгамизку! Биз каби талабаларни бу психологик сўнгдириш, эзиш эмасми? Илтимос сиздан бу ноҳақликларга тўғри адолатли йул билан жабов сўраб қоламиз. Ва албатта Олий таълим вазири бизнинг ота-оналаримизни ва биз каби ёшларни шароитини тушунади деган умиддамиз! Олдиндан рахмат!
Javob uchun oldindan rahmat
Javoblaringiz uchun oldindan raxmat