Бугун, 27 июнь куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;

— хориждаги ва Ўзбекистондаги ОТМлардан ўқишни кўчиришга оид маълумотлар;

— магистратура қабулидаги ўзгаришлар;

— талабалар учун ўқув жараёнларига оид хабарлар ва ҳ.к.

Вазирга овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈

3356 comments

Show 100 more comments
GULANDOM ASLONOVA
.
Ассалому алейкум ! Бу мурожаат нафақат мен томонимдан балки, хорижда ўқиётган бутун Ўзбекистонлик талабалар томонидан бўлиб, аниқ қилиб айтганда Топ-1000 таликка кирган Университет талабалари номонидан! Хабарингиз бор, куни кеча - 22- июньда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Қарори омма эътиборига такдим этилди. Мана шу қарордаги: “Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш тартиби “ га тегишли бандида шундай жумла келтирилган: “Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади: а) талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда: талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади; тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади; ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;” Мурожаатимнинг бош мақсади шундан иборатки, Вазирлар Махкамасининг 20.06.2017 йилдаги № 393-сон Қарори билан топ-1000 ликка кирган Россия Федерацияси Университетларига ўқишга кирган ва ўқиётган талабалар Ўзбекистонга синовларсиз ўкишни кўчириши мумкинлиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган эди ва биз шу кунга қадар, ушбу қарорнинг шу бандига асосан иш кўраётган едик! Эндиликда, юқорида кўрсатилган Қарор билан топ-1000 таликка кирган Университет талабалари хам бошқа хорижий давлатлардаги ОТМларининг талабалари каби имтихон асосида ўкишини кўчириши керак экан! Бу Қарор ўқишни кўчириш учун ариза қабул қилинишига 3 хафта қолганида топдаги талабаларга эълон қилиниши, Олий Таълим Вазири бизларни камситиб билимисиз дейиши ноўрин эмасми? Агарда, бизни шундай хисоблашар экан, нега унда ўзимизда абитуриент сифатида ўқишга топшириб, 56,7 балл хам тўплай олмаган, аниқ қилиб айтадиган бўлсак, 0 балл тўплаган абитуриентларни супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлиги, шаффофликми, улар билимлими? Шаффофлик дейилади аммо бу канакасига шаффофлик.
✔️✔️✔️✔️
Ассалому алайкум. Мен хозирда Андижон Давлат Унверситети да тахсил оламан. Мен рус тили йуналишидан турдош булмаган йуналиш яьни медицинага кучирсам буладими? Тиббиёт коллежини аьло бахолар бн тамомлаганман. Медицинага кизикишим ута кучли. Турдош булмаган йуналишларга перивотни амалга оширишда, коллеждаги тахсил олган диплом йуналишларини хам эьтиборга олишларингизни хам сураган булар эдим. Жавоб учун рахмат
Собирова Умринисо
Assalomu alaykum savol quyidagicha bir institutdan chiqmay turib ichki perevod qilsa ham pul to‘lanadimi
GULANDOM ASLONOVA
Assalomu aleykum Vazir janoblari! Savolim qo'yidagicha:Qizim Qozog'istondagi TOP 1000 talik Oliygohida rasman onlayn o'qidi. Sog'ligi va qiz bola boshi bilan òzga yurtlarda sarson bòlmasdan òz yurtimizda òqishini davom ettirishi uchun imtiyoz yaratilishini suraymiz. Pandemiya sababli kirib chiqolmadi. Hamma oliygohlar uchun bir xil qaror qo'lladingiz. Shu adolatdanmi. Siz aytgandek kimdir o'qimagandir. Qarorni oliygohning nufuzi hisobga olgan holda qaralishi lozim. Ayniqsa, Davlatlar o'rtasidagi shartnomalarning kuchi qayerda qoldi? Sizdan iltimosimiz va talabimiz shundan iboratki 1 oy qolganda ogohlantirmasdan bunday qarorlar chiqishi joiz emas. Axir bular kimning farzandlari? Bular xam òzga yurtlarda majburlikdan òqish ilm olish uchun topshirishgan xavas uchun emasku axir. O'tgan yilgi qarorni shu yil ham saqlab qolishingizni talab va iltimos qilib qolamiz!!!!
DilXush 1920241317 wi fi
Assalomu aleykum hurmatli vazirimiz Abduqodir Toshqulov. Men Termiz davlat universiteti magistrantiman. Kechagina eng yuqori ballarda dissertatsiyamizni yoqladik. Siz boshlab bergan universitetdagi islohotlar bizga katta imkoniyatlar eshigini ochib berdi, desam mubolağa bulmas. Hozirgi aytayotgan perevod, bitirish imtihonlari haqidagi gaplarizga 100% qushilaman.Ayniqsa, bitiruv imtihonlarini kuchaytirish kerak. Bilimsiz kadrlar juda kupayib ketdi. Tanish bilan ishga kirib uzlariga o'xshagan bilimsiz bolalarni ko'paytirishmoqda. Bu yoqda bilimi bor talabalar oddiy rabochiy bulib zavodlarda ishlab yurmoqda. Ishga olinguncha xalq ta'limi vazirligi ham imtixon asosida o'qituvchi lavozimiga maktablarga ishga qabul qilinsa maqsadga muvofiq bulardi menimcha.
Nimaga hususiy otm dan davlat otm siga Noturdosh yónalishga peravod qilishniham huddi davlat otm kabi qilib qo'yishdi biz bunga qarshimiz Noturdosh yo'nalishgaham test bo'lishini talab qilamiz hususiy otmga kirish juda osonku
Har kuni harxil qaror iltimos bitta qaror chiraylik va o'sha qaror yillar davomida o'zgarmasin.
𝓚𝓸𝓶𝓸𝓵𝓪
Assalomu alekum savolim shuki: Man Qozog'iston universiteti yani Muxtor Avezovga topshirganman ochniy kunduzgi talimga lekn chegara yopiq bolgani uchun universitet biron marta oqishga chaqirmadimi va online tarzda oqidik bormadik lekn shunga bu yil perevod qilmoxchiman narxozga, perevod qilvotkan payitim kirdi chiqti pechat bolishi keremi yokida chegara yopiq bolgani uchun universitet chaqirmagani uchun kerak emasmi kirdi chiqti pechati??? Javob uchun oldindan raxmat.
Nimaga hususiy otm dan davlat otm siga Noturdosh yónalishga peravod qilishniham huddi davlat otm kabi qilib qo'yishdi biz bunga qarshimiz Noturdosh yo'nalishgaham test bo'lishini talab qilamiz hususiy otmga kirish juda osonku
Har kuni harxil qaror iltimos bitta qaror chiraylik va o'sha qaror yillar davomida o'zgarmasin.
Doniyor Kurbonov
У́кидимикин бу гапларни вазиримиз
Qambarov Bobur
Assalomu alekum meni savolim Qirgiziston davlat unversitetidan O'zbekiston davlat unversitetiga o'qishni ko'chirishda qanday yengilliklar bo'ladi
GULANDOM ASLONOVA
Assalomu aleykum Vazir janoblari! Savolim qo'yidagicha:Qizim Qozog'istondagi TOP 1000 talik Oliygohida rasman onlayn o'qidi. Sog'ligi va qiz bola boshi bilan òzga yurtlarda sarson bòlmasdan òz yurtimizda òqishini davom ettirishi uchun imtiyoz yaratilishini suraymiz. Pandemiya sababli kirib chiqolmadi. Hamma oliygohlar uchun bir xil qaror qo'lladingiz. Shu adolatdanmi. Siz aytgandek kimdir o'qimagandir. Qarorni oliygohning nufuzi hisobga olgan holda qaralishi lozim. Ayniqsa, Davlatlar o'rtasidagi shartnomalarning kuchi qayerda qoldi? Sizdan iltimosimiz va talabimiz shundan iboratki 1 oy qolganda ogohlantirmasdan bunday qarorlar chiqishi joiz emas. Axir bular kimning farzandlari? Bular xam òzga yurtlarda majburlikdan òqish ilm olish uchun topshirishgan xavas uchun emasku axir. O'tgan yilgi qarorni shu yil ham saqlab qolishingizni talab va iltimos qilib qolamiz!!!!
Assalomu alaykum vazir janoblari. Bu yilgi qabul jarayonlariga o'zgartirishlar kiritilibdi. Agar talaba arizada Grandga o'qishni xohlayman Deb belgilasa va grandga kira olmasa u kontraktda o'qishi mumkinmi?Javob uchun oldindan rahmat.
Assalomalekum Vazir janoblari. mani savolimga alohida töxtalishizni iltimos qilardim.sizga savolim shundan iboratki, man Özbekiston Davlat Jismoniy tarbiya va Sport universiteti ganbol va regbi yönalishi bòyicha buyil 1 inchi qursni tugattim.Endi Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika instituti psihologiya yönalishiga òqishimmi köchirsam böladimi.xozirda Toshga prapiskaga kirsh arafasidaman shunda uzirli sabab bilan ruhsat beriladimi?? javob uchin oldindan rahmat deb Ibragimova Faxriniso
Ассалому алейкум. Биз топ-1000ликка кирган университет талабалари сифатида шуни айта оламизки, бу Университетда ўқиш хеч хам осон бўлаётгани йўқ. Устозларнинг талаб даражаси, уларнинг билим бериш медотикаси бизникидан анча фарқ қилади. Аммо чет элда ўқиётган талабаларда шундай муаммо бор. Бу: “Йиллик кортракт миқдори ўзимиздагига нисбатан юқорилигидир”. Биз оилада 3 фарзандмиз ва учаламиз хам топ-1000 таликга кирган РФ Университетида ўқиймиз. Бизнинг биргина йиллик контрактимизнинг ўзи жуда катта суммани келтириб чикаради, хаттоки ишласак хам қоплай олмаймиз! Ўзбекистонга ўқишни кўчиришдан максад бизда, оиламиз бюджетига сал ёрдам курсатиб, Ўзбекистонимизга фойда келтириш. Ахир ўзимизнинг Қонунчилик тизимимиз бошқа давлатларникидан фарқ килади. Аммо бу хабардан сўнг анча ўзимизни ёқотиб қўйдик, лекин Юриспруденция йўналишида ўқиётган талаба сифатида хақ-хуқуқинми талаб қилишимга эгалигим, хаммада мен каби ёшларнинг хаёти бефарқ қолмасилиги учун хам харакат қилишимиз кераклигини тўғри йўл деб билдим. Биз талабалар учун ушбу тўғри йўлни топа олишга ишонишимиз яна бир куч - мотивация булди! 2021 -йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида биз хориждаги талабаларни хам Ўзбекистондаги ёшлар каби, қўллаб-қувватлашлари лозим эмасми?! Мухтарам Президентимиз биз каби хорижда ўқиётган талабаларга эътиборларини қаратадилар деган умиддамиз. Олий таълим вазирлигига қўнғироқ қилган талабаларнининг кўпчилиги ўз саволига аниқ жавоб ололмаяпти. Вазирликдагилар қўнғироқга жавоб беришса хам, “Топда бўлсанг ана топширда имтихондан ўт, кейин ўқийвер”,- деган мазмундаги иддаоли гаплар билан жавоб кайтаришмоқда. Агар уларда шундай ният бор экан, нега 1-йил ёки 6 ой аввал аниқ қилиб айтишмади, хужжат топширишга деярли 2 хафтагина қолгада эълон қилишди? Нега олдинроқ омма эътиборига қўйилмади ёки нега Демократик давлатлар каби референдум килинмади?
Қўшни давлатта ўқиётган талабаларга талаблар аниқ эди аммо биз топ-1000 университетдаги талабалар қандай йул тутишимизни билмай қолдик! Лек, ноумид шайтон дейишади халкимизда! Биз талабаларга 3 хафта қолганида бундай хабар килиниши ноўрин деб биламиз. Ундан ташкари Олий таълим вазирлиги ўқишни кўчиришда тўпланиши керак бўлган баллни ўтган йилги кириш бали билан бир хил килиб белгиланишини адолатсизлик деб хисоблаймиз! Топ-1000 таликка кирган университетларга топширишдан олдин ўзимизнинг университетларга хам топширган эдим аммо шундай катта балл тўплай олмаганлигим сабабли ўзимизнинг университетларга ўқишга кира олмадим! Шунингдек, бу йил пандемия бўлди хабарингиз бор бутун дунё бу билан хамон курашмоқда. Нега бўлмаса Топдаги талабалар ўтган йили ўқишни кўчиришда имтихонсиз кўчиришди! Пандемия хали хам давом этмоқдаку! Ўша вақтда огохлантирилса бўлар эди, шунда бизни ҳозир абитуриент сифатида кўришини биз нохақлик, адолатсизлик деб хисоблаймиз. Биз ахир талаба статусига эгамизку! Биз каби талабаларни бу психологик сўнгдириш, эзиш эмасми? Илтимос сиздан бу ноҳақликларга тўғри адолатли йул билан жабов сўраб қоламиз. Ва албатта Олий таълим вазири бизнинг ота-оналаримизни ва биз каби ёшларни шароитини тушунади деган умиддамиз! Олдиндан рахмат!
𝙽𝙸𝙶𝙾𝚁𝙰𝚇𝙾𝙽
Ассалому алейкум хурматли ташкилотчилар! Менда 2 та савол бор.
1.Ўқишни пулли кўчиришни яхши тушунмадик.Хорижий олий ўқув юртларидан пул тўлаб кўчирса имтихондан ўтмайдими?
2.Педагогик йўналишда ўқиётганлар нечанчи курсдан дарс берса бўлади.Яъни очний неччинчи курсдан, заочний неччинчи курсдан.
Саволларимга жавоб оламан деган умиддаман.
Олдиндан рахмат!
Assalomu alaykum, mening savolim, O'zbekistonda davlat kutubxonalari o'zi judayam kam, kamiga yetarli resursga ega emas, ularni ish vaqtini 24 yoki 16 soatlik qilish imkoni bormi, chet el davlatlarida kutubxonalar 24 soatlik ish rejimida
Ассалому алайкум, битта савол билан мурожаат килмокчи эдим, Янги Узбекистон университети очилаётган экан, ушбу университет хакидаги янгиликларнинг бирида «Ушбу университетни тугатганлардан рахбарлик руйхати шаклланади» дган гапни укиб колдим. Бу нарса канчалик тугри? Нима сабабдан бундай руйхат килинади? Бошка университетни тугатганлардан кандай фарки булади уларни?
Assalomu alaykum! Meni savolim: "-абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;" buyicha, O'zbekiston Respublikasi Hukumatining 2020 yil 12 oktyabrda 646-son qarorlarining 3 ilovasiga kiritilayotgan o'zgarishlar va qo'shimlarga asosan SERTIFIKAT so'zi joriy etildi.
Bunda: Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy ta’lim muassasalarining bakalavriatiga talabalarni o‘qishga qabul qilish tartibi to‘g‘risidagi nizomning 15-bandiga quyidagi mazmundagi xatboshi qo‘shilsin:
“Davlat test markazi tomonidan beriladigan umumta’lim fanini (chet tili bundan mustasno) bilish darajasi to‘g‘risidagi sertifikatga ega bo‘lgan abituriyentlarga ushbu holatni tasdiqlovchi hujjatni qabul jarayonida taqdim etganda, sertifikatdagi o‘zlashtirish foiziga mos ravishda oliy ta’lim muassasalari bakalavriatining kirish test sinovlarida ushbu umumta’lim fanidan belgilangan maksimal ballga nisbatan tabaqalashtirilgan (proporsional) ball beriladi hamda ular ushbu fandan test sinovi (kasbiy (ijodiy) imtihon) topshirmaydi”. Ushbu qarorni bajrishda shaffoflik bo'lmadi deb hisoblayman.
Sababi: Bizni jiyanim elga xizmat qilish niyatida shifokor kasbini tanladi, biz bundan xursand bulib, uni darsdan tashqari 3 yildan beri kimyo va biologiya fanlari bilan shugullanish uchun kursga berdik. Yaxshi uqishi uz ustida ishlashi vatanlagan kasbini mukammal urganishi uchun barcha shart-sharoitlarni qilib berdik, uy ishlari va boshqa ishlarga jalb qilmadik. Lekin Sertifikat olishga kelganda shaffoflik bulmadi.
Masalan, rus tili va adabiyotida sertifikatda qatnashdi bunda hammasi jim utdi, bunda shaffoflik buldi, kimyo va biologiya fanlarida esa sizga ma'lumki kup muhokamalar buldi, lekin bu masala ijobiy hal bulmadi.
Xozirgi kunda jiyanim ushbu bulib utgan sertifikat masalasidan keyin shifokorlik hamda kimyo va biologiya fanlaridan kungli qolib ketdi, bu bulib utgan shaffofliksuzdan O'zbekiston Respublikasiga emas balki boshqa chet el OTM ga uqishga topshirish niyati paydo buldi, qiz bola bulsa qanday qilib qiz bolani chetga uqiwga junatish mumkin, ugil bola buganidayam yurigi boshqa edi, bizda chet elga pul berib uqitish uchun sharoit yuq.
Shuning uchun silardan iltimos ushbu muammoni ijobiy hal qilishni, kimyo va biologiya fanlaridan berilgan sertifikatni haqiqiy deb hisobga olinmasdan imtihonga kiritish taklifini beraman, agar u sertifikat olishda shaffoflik bulgan busa imtihon berib uqishga kirishsin, shafoflik bulmagan bulsa haqiqat yuzaga chiqsin, silardan iltimos uzimiz kelajagimiz bulmish yoshlarimizni bunaqa yullar bilan bulgusi tanlagan kasbiga mehrini tuxtatib, tanlagan kasbidan voz kechishga majburlamaylik...

Ushbu masalani va suzlarimni inobatga olib, ijobiy hal qilib berasilar degan umiddaman!!!
Nimaga hususiy otm dan davlat otm siga Noturdosh yónalishga peravod qilishniham huddi davlat otm kabi qilib qo'yishdi biz bunga qarshimiz Noturdosh yo'nalishgaham test bo'lishini talab qilamiz hususiy otmga kirish juda osonku
Har kuni harxil qaror iltimos bitta qaror chiraylik va o'sha qaror yillar davomida o'zgarmasin.
Assalomu alaykum. Men bir yildan buyon islom akademiyasining filologiya va tillarni oʻqitish(arab tili) fakultetiga tayyorlanaman. Lekin yaqinda kvotalar chiqganida iaslom akademiyasida bu fakultetni topa olmadim. Nima uchun? Oʻtgan yili bu fakultet bor ediku
Ассалому алейкум. Мен Узбекистан Миллий университети Жиззах филиал да укиман. Узбекистон Миллий университети худди шу факультета укишни кучиришда хужжатлар онлайн тарзда топшириладими?
Show next 100 comments