ДТМ сайтига "аккаунтни ўчириш" функцияси қўшилдиДавлат тест маркази хабарига кўра, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тизими (
abitur.dtm.uz сайти)га “Aккаунтни ўчириш” функцияси қўшилди.
Мазкур функция “Шахсий маълумотлар” бўлимида жойлашган.✅ Aккаунтни ўчириш учун қуйидаги қадамларни бажариш зарур:
1-қадам: Парол киритилади ва “Aккаунтни ўчириш” тугмаси босилади.
2-қадам: Телефон рақамига келган СМС код киритилиб, тасдиқланади.
Ушбу қадамлар бажарилгандан сўнг аккаунт
тўлиқ ўчириб юборилган ҳисобланади.
Aккаунт ўчирилганда:👉 Фойдаланувчининг барча маълумотлари тизимдан ўчирилади;
👉 Aбитуриент 2020-2021-ўқув йили учун кириш имтиҳонларида қатнашиш ҳуқуқини йўқотади.
Aккаунтни ўчирган абитуриентлар 20-июлга қадар қайта рўйхатдан ўтишлари мумкин.Шунингдек, абитуриентлар имтиёзларини хато киритган тақдирда имтиёзлар бўлимига кириб, ўз имтиёзларини ўчириши ёки ўзгартириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар рўйхатдан ўтиш муддати тугагун (20-июл)га қадар доимий яшаш манзилини, тугатган таълим муассасасини, имтиёзларини ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартириш имкониятига эга.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈