❓Ўқишни кўчиришда ариза топширган пайт хатолик кетибди, таҳрирласа бўладими?
✅ ЖАВОБ: Аризангиз тасдиқлангандан кейин таҳрирлаб бўлмайди. Фақат аризангиз рад қилингандан кейингина таҳрирлаш имкони бўлади.
❓Ўқишни кўчиришга ариза топширдим, лекин ҳалигача ариза ҳолати "янги" бўлиб турибди. Қачон кўриб чиқишади, 5 августгача улгуришмаса нима бўлади?
✅ ЖАВОБ: Барчанинг аризаси кўриб чиқилади. 5 августгача улгурилмаса ҳам хавотирли эмас, кейин кўрилади. Асосийси 5 август соат 23:59 гача ариза топширишга улгуриш керак.
❓Аризангиз қабул қилинди деб SMS келмаяпти. Тестдан қолиб кетмайманми?
✅ ЖАВОБ: шахсий кабинетингизни текшириб туринг. Аризангиз тасдиқланса, ўша ерда хабар берилади. Тасдиқланган аризалар тестдан қолиб кетмайди.
❓Ўқишни кўчириш учун тестлар қачон бўлади?
✅ ЖАВОБ: Барча тестлар тугаб бўлгач, тахминан 20 августдан кейин.
❗️Мана бу ерда ҳам ўқишни кўчиришга оид жуда кўп саволларга жавоб берилган. Эшитиб, керакли маълумотларни мустақил қидиришга ҳам ўрганинг.
👉 @xushnudbek 👈
Imtihonda qatnashmasam hech narsa o'zgarmaydimi