​​Энди мен ҳам абитуриентман

#abituriyent

Тасаввур қилинг, олдингизда эшик турибди. Ўша эшик очиқми ёки ёпиқлигини билмайсиз.

Хўш, шунақа вазиятда нима қилиш керак? Кўпчилик ўзгалардан сўраб, суриштиришни бошлайди.

- "Айтолмайсизми, бу эшик очиқми ёки ёпиқми?"
- "Узр, билмайсизми, бу эшик очиқмикин?"
- "Мен шу эшикдан кира оламанми, ким билади?"

Бу саволларингизга турли инсонлар турлича жавоб бериши мумкин. Лекин нима учун ўзингиз ўша эшикни очиб кўра қолмайсиз? Яъни шу эшик очиқ ёки ёпиқлигини билиш учун шундоқ бориб, тутгичидан тортиб кўрсангиз ёки ичкарига итариб кўрсангиз бўлмайдими? Ахир саволга аниқ жавоб олишнинг энг осон йўли шу эмасми?

Менга қуйидаги саволлар кўп бора берилмоқда:

- "Олий маълумотим бор, ДТМ сайти орқали яна бир марта бакалаврга ҳужжат топшира оламанми?"
- "Магистрлик даражам бор, яна бир марта бошқа магистратура мутахассислигига ҳужжат топшира оламанми?"
- "Ҳам магистратурага, ҳам бакалаврга бир пайтда ҳужжат топшира оламанми?"

ва шу каби бошқа саволлар.

Ушбу саволларнинг жавобини ўзим ҳам билмайман, бирор ҳужжатда аниқ жавоби кўрсатилмаган. Жавобни билиш учун энг оддий йўлни танладим — ҳужжат топшириб кўрдим!

Натижа
:

👉 ДТМ сайти орқали 5та бакалавр йўналишига ҳужжат топшира олдим. Иқтисодиёт университети, Молия институти, ЎзМУ ва ТАТУни танладим. Тўловни ҳам амалга оширдим. Энди тестга кирсам бўлди;

✅ Демак, олий маълумотлилар яна бир марта бакалаврга онлайн ариза юбора олади!

👉 Магистрлик даражам бўлса ҳам, яна бир бор магистратура учун ҳужжат топширдим. Журналистика университетининг "Сиёсий-ҳуқуқий журналистика" мутахассислигини танладим. Энди имтиҳонга кириб чиқсам бўлди.

✅ Демак, магистрлик даражаси борлар яна бир марта магистратурага ҳужжат топшира олади!

✅ Демак ҳам магистратурага, ҳам бакалаврга ҳужжат топшириш мумкин!

Мана, кўриб турганингиздек, барча саволларга жавоб топдик. Сиз ҳам шунақа қилинг. Нимагадир иккиланяпсизми, ўзингиз амалда синаб кўринг, шунда аниқ жавобга эга бўласиз.

P.S.: айтганча, журналистикани бир амаллашга ҳаракат қиламан, лекин математикадан тайёрланишим керак, тағин тестда шарманда бўлиб ўтирсам-а? 🙈

P.S-2: Х-вариантлар йўқми ҳеч кимда? 🤓


👉 @xushnudbek 👈

773 comments

👍🏼👍🏼👍🏼👍🏼
ɴᴏᴅɪʀʙᴇᴋ
Omadiz bersin
Ko‘hinura
Qoyile 😃😃 Omadizni bersin !
Otabek
Zo‘r bo‘lyaptida shu yil🤪
Маматалиева Шахноза Ғуломовна
Тиниб тинчимаган одамсиздааааа.
Ajoyib 🖒🖒
2-мутахасисликга қайси йўналишлар очилади шу хақида хам маьлумот бериб юборинг илтимос......
Qoyil lekin. Bu qonunchilikda belgilangan joyi yo'qmi
SP SP
Ham 2 -mutaxasislikka ham magistorga hujjat topshira olamanmi 2 mutaxasislikka qachongacha hujjat topshirsam bo'ladi
Shahlo G'afurova
O'qituvchilar uchun avgustda test bo'lishi rostmi
Shuhrat
Корейс тилиси 3.2 бал бериладиган олий укув юрти хам борми
Магист бўлсангиз, яхшику-я, кейин иш ўрнингизда 0,5 шт.б. ишлашга тўғри келади. Бу томоничи.
Show next 100 comments