Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига маслаҳат!
HumanUz сайтидаги мақолада ўтган йили 151,2 балл олган фарғоналик синглимиз бешта йўналишга кира олмагани, хотин-қизларга бериладиган имтиёз ҳам қўлланмагани айтилган.
Бу ерда ҳеч бир қоидабузарлик йўқ, шунчаки имтиёз қўлланиш тизими ҳақида етарли маълумотга эга бўлишмаган.
Мақолада бошқа нарса диққатимни тортди. 151,2 - бу кўпчилик орзу қиладиган юқори балл. Лекин шу юқори балл билан ҳам бешала йўналишдан йиқилибди. Тўғри, ўтган йили баллар баланд бўлди, бунга сабаблар бор
(осон саволлар, атиги 2 та фан, кучсиз текширув ва ҳ.к.). Аммо барибир бу балл билан қайсидир йўналишга бемалол кирса бўларди.
Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!Бешта йўналишни танлашда эътиборли бўлинг, ўтган йиллардаги кириш баллари, квоталар сони ва бошқа жиҳатларни таҳлил қилинг, имкониятларингизни тўғри чамаланг. Ахир бешта йўналишни танлаш — бу сиз учун берилган имконият. Имкониятдан тўғри ва оқилона фойдаланинг.
Барча билимлиларга омад тилайман.
👉 @xushnudbek 👈
Xorijdan uqishni kuchirish buyicha ham malumot bersangiz juda yaxshi bulardi. Chunki hamma confused bb ketgan aniq malumot ololmayapmiz bu haqda