Тошкентдаги яна бир ОТМда қабул квотаси таcдиқланди
“2020/2021 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” Ҳукумат қарори
(393-сонли 19.06.2020 й.) қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, ушбу таълим муассасасига
2020/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича
давлат гранти асосида 4 та таълим йўналиши бўйича жами 100 ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланди. Жумладан:
👉 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси –
25 та;
👉 Ядро физикаси ва технологиялари –
25 та;
👉 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси –
25 та;
👉 Электроэнергетика ва электротехника –
25та.
Ўтган ўқув йилида ҳам квоталар миқдори ҳудди шундай эди.
Филиалда кадрлар тайёрлаш фақат грант асосида амалга оширилади.
Сафимизга қўшилинг👇https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
matem fakultetlari busa kere