53 млн сўмга «Малибу» олса бўладими? Бўлади. Шахмат федерацияси раҳбарлари буни уддалашибди.
Кун.уз нашрининг
ёзишича, Шахмат федерацияси ўз ихтиёридаги 2015 йилда ишлаб чиқарилган «Малибу» русумли автотранспорт воситасини 2021 йил январь ойида «Марказий шахмат клуби» МЧЖга
53,5 миллион сўмга сотган.
❗️Энг қизиғи, «Марказий шахмат клуби» МЧЖ директори Ҳусан Турдиалиев бир вақтнинг ўзида жамоатчилик асосида Шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлайди. Тасодифни қаранг.
«Малибу»ни сотиб олган МЧЖ таъсисчиларидан бири
Жаҳонгир Камолов эса Шахмат федерациясининг IT-менежери ҳисобланади. Яна битта тасодиф, шундай эмасми?
Бу ҳали ҳаммаси эмас.
Шахмат федерацияси 2021 йил январь ойида
жами 1,86 млрд сўм миқдоридаги маблағларни яна ўша
«Марказий Шахмат Клуби» МЧЖга ҳомийлик асосида
БЕҒАРАЗ ўтказиб берган. «Марказий Шахмат Клуби» МЧЖ бу пулларни нима қилган, деб қизиқяпсизми? МЧЖ бу пулларнинг
1 млрд сўмдан ошиқ қисмини 6 нафар жисмоний шахснинг пластигига (!) туширган. Турли хизматларни қилди, деган важ билан.
Ўша пластигига пул олган 6 киши орасида
Ҳусан Турдиалиевнинг қизи Т.Турдиалиева ҳам бор.
Бундан ташқари бозорда тахминан 7 млн сўм турадиган ноутбукларни
15 млн сўмдан ҳисоблаб сотиб олинган.
Э, қойил лекин.
Любая бизнес хараша!
👉 @xushnudbek 👈
Ularni oltinga teng shiorlari
Болам, амалдор бўлдинг
Бола-чақа боққани.
Эл ғамини қўя тур,
Соққани қил, соққани.
Ахир, қанча сарф қилдинг
Катталарга ёққани.
Ўрнини қоплаш учун
Соққани қил, соққани.
Топганингни яширгин -
Боққами ё тоққами.
Эл кўзига билдирмай
Соққани қил, соққани.
Ҳозир айни вақтидир,
Бошқа бундай чоғ қани?
Қамалиб кетмасингдан
Соққани қил, соққани.
Элу юртда туполон:
Касал қани, соғ қани?!
Сен буларга чалғимай
Соққани қил, соққани.
“Ҳаромхўрнинг қабрда
Қийналармиш жон-тани...”
Балким, эрта ўлмассан,
Соққани қил, соққани.
Мен киноя қиляпман,
Дўстинг эмасман сани.
Соққа сенинг дўстингдир,
Соққани қил, соққани.
Бир кун келар дехехе
Пўстагингни қоққани.
Унгача жавлон уриб,
Соққани қил, соққани.
Шеър муаллифи Ҳабибулло Мўйдинов
Президентимиз қанча гапирмасин барибир бу ўғрилар ўз билганидан қолмаяпти
Буларга ўлим жазосини бериш керак
Шуларга ўхшаганларни деб қанчадан қанча ватандошларимиз мусофирликда сарсон бўлиб юрибди.
Mana shunaqa mayda narsalardan gunohlarimiz koʻpayganini bilmay qolamiz!