Қабул бугун 23:59 да тугайди, аммо
Қорақалпоғистон тиббиёт институти битирувчилари магистратурага ҳужжат топшира олишмаяпти!Шу олийгоҳ битирувчиларининг сўзларига кўра, онлайн топширилган аризалари "
тасдиқланди" статусига ўтказилмаяпти экан. Яъни, олийгоҳ ўз битирувчиларинг ҳужжатларини тан олмаяпти.
Соддароқ айтганда, магистратурага ҳужжат топширишларига тўсқинлик қилишмоқда. Қанақадир 1 йил мажбурий ишлаб бериш мажбуриятини талаб қилишмоқда. Аслида, бу магистратурага кира олмаган битирувчилар учун амал қилиши керак эди. Шунда ҳам давлат гранти асосида ўқиганлар учун. Булар ҳатто тўлов контрактда ўқиганларни ҳам ўқишларига тўсқинлик қилишмоқда. Лекин Президент қарори бор деган иддао билан олийгоҳ ўз позициясида қолмоқда. Энг ёмони, қайси қарорлигини сўрашса аниқ жавоб бера олишмаяпти.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эса бунга ҳечқандай муносабат билдирмаган.
Сафимизга қўшилинг!👉 @davlattestmarkazi 👈