⚡️Токио-2020 Олимпиадасидан фактлар!
5️⃣ 🇺🇿 Ўзбекистон ҳисобида жами
5 та медаль (
🥇3 та олтин,
🥉2 та бронза)
3️⃣2️⃣ Дунёда
32-ўрин.
1️⃣ Марказий Осиёда
1-ўрин. Ўзи биздан бошқа бирорта давлат
олтин ололмади. Қозоғистон (83) кумуш ҳам ололмади. Тожикистон умуман медал олмади.
1️⃣ Туркий тилли давлатлар орасида
1-ўрин. Туркия (35) ҳам биздан орқада.
1️⃣* МДҲ давлатлари орасида
1-ўрин. Олимпия қўмиталари орасида эса
2-ўрин. Чунки биздан олдинда бўлган Россия (5) давлат сифатида эмас, Олимпия қўмитаси сифатида қатнашди.
2️⃣ Мусулмон давлатлари орасида
2-ўрин. Пешқадам Эрон ҳам аслида биз каби 3 та олтин ва 2 та бронза олган, фақат кумуш медалларига ҳисобига биздан бироз олдинда.
5️⃣ Осиё давлатлари орасида
5-ўрин. Биздан олдинда Хитой (2), Япония (3), Ж.Корея (15) ва Эрон (27). Спорт гигантлари хуллас. Ҳиндистоннинг олтинлари атиги битта бўлди.
👉 @xushnudbek 👈
Бугун узилди ногоҳ,
Юракгинам парчаси,
Энди кимга мухлис сиз,
Мессиси йўқ барсачи!
Қолмоқ сизга ормиди,
«Реалчилар» зормиди?,
Бу кунлар ҳам бормиди,
Мессиси йўқ барсачи!
Бир синовдан ўттизми,
Ушбу кунни куттизми,
Ё Парижга кеттизми?
Мессиси йўқ барсачи!
Қолманг кетиб балога,
Қўл очинг сиз дуога,
Содиқмисиз жамоага,
Мессиси йўқ барсачи!
«Классико» бўлмайди,
Бўлса кўнгил тўлмайди,
Ишга қўли бормайди,
Мессиси йўқ барсачи!
Кимнинг боши шўр энди,
«Breytveyt» зўр энди,
Муҳлис бўлинг бир энди,
Мессиси йўқ барсачи!
Мессига тилаб омад,
Кузатиб соғ саломад,
Барчасига минг раҳмат,
Айтиб йиғлар барсачи!
Биттими сабрим тугаб,
Жонни жонимга тиргап,
Ҳамма каналда шу гап,
Мессиси йўқ барсачи!
Қадди бироз паст бўлар,
Балки ойлаб маст бўлар,
«Реал» билан дўст бўлар,
Мессиси йўқ барсачи!
Мен Реални демасман,
Барсачи ҳам эмасман,
Устингиздан кўлмасман,
Мессиси йўқ барсачи!
Бугун ёпилди ногоҳ,
«Классико» дарчаси,
Энди кимга жўрасиз,
Мессиси йўқ барсачи?!
©️ ✍️ Ҳамдам Аллаёр.
👉👉👉@hamdam_allayor
O'rta Osiyoda ham 1-emas Qozog'iston 1-o'rin