Бош прокуратура томонидан шифокорга нисбатан очилган жиноят иши бекор қилинди
Аввалроқ Самарқанд вилоятида фуқаро Х.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Унда самарқандлик тиббиёт ходими тиббий текширувлардан ўтмасдан 34 нафар кишига коронавирус инфекциясини юқтиришга сабабчи бўлганлиги
айтилганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Х.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарорни асоссиз, деб ҳисоблаб,
вазир Алишер Шадманов Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорига шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш масаласининг кўриб чиқилишини сўраб мурожаат йўллаган эди.
Бугун ушбу мурожаат юзасидан Бош прокуратура томонидан жавоб хати келди.
Унда қайд этилишича, Бош прокуратура мазкур жиноят иши ҳужжатларини ўрганиш жараёнида Х.Д.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича олиб борилган
терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, синчковлик билан ўтказилмасдан, барча ҳолатлар тўлиқ текширилмасдан, шошма-шошарлик билан барвақт жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини аниқлаган.
Шунга кўра, Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Х.Д.га нисбатан
Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарор Бош прокуратура томонидан бекор қилинган.
Мурожаат Бош прокуратура томонидан чуқур ўрганилиб, тезкорлик билан ижобий ҳал қилинганлиги шифокорларимизни қувонтириши, ўз касбига нисбатан яна-да масъулият билан ёндашиб, фаолият юритишларига замин яратиши шубҳасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош прокуратура томонидан бугунги синовли кунларда фидойи тиббиёт ходимларининг қаҳрамонларча фаолиятини қадрлаб, адолатли қарор қабул қилганлигини эътироф этиб, адолат посбонлари бўлмиш, прокурорларимизнинг ҳақиқатни қарор топтириш йўлидаги шарафли ва машаққатли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
👉 @xushnudbek 👈
- Нега тиббиётда таълим тизимимиз борган сари ёмонлашиб кетмоқда?
Кафедрада ишлийдиган ходим озгина ўйланиб жавоб берибди:
- Тасаввур қилинг, соч олиш учун ишлатадиган ҳар бир инструментингизни қўлланилишини ёзма шаклда исботлашингиз ва тушунтиришингиз керак, хар бир одамнинг сочини олиш бўйича кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик, 3 йиллик, 5 йиллик режалар ва истиқбол режаларингизни тузишингиз лозим, сочни ювиш тартибини, шампунь ва бошқа соч учун косметик моддаларни изохлаб ёзма ҳисобот тайёрлашингиз керак. Бу ишлардан ташқари сизнинг статусингизни белгилаш “Бош ювиш ва сочга эътибор” каби мавзуларда маъруза қилиш ҳамда “Соч олдириш ахборот технологиялари шароитида тарихий урф” мавзусидаги семинар ва конференциялардаги чиқишларингизга мижозларингизнинг фикр-мулоҳазалари, тақризлари асосида белгиланади. Юқоридагиларнинг қарори асосида ўткир тиғли қайчидан фойдаланиш таъқиқланади.
Ҳар ойда бир неча марта назоратга миссия келади. Ҳар бир мижоз билан “аввалги ва кейинги ҳолат” ҳақида сельфи қилиб, расм чиқариб, уни хисоботга қўшиб тикиб, комиссияга топширасиз ва бу ҳақиқат эканлигини оғзаки суҳбат ўзингиз ёки салон раҳбари билан бирга исботлаб беришингиз керак. Даврий равишда хар бир мижозингиз ва қўшниларингизнинг коммунал тўловларини тўлашаётганлиги ҳақида маълумотномаларини тўплаб, топшириб боришингиз керак.
Яна баъзида мижозларингизнинг уйига бориб, уларнинг сочлари яхши ўсаётганлигини, муаммолари йўқлигини, ҳеч қандай психологик ёрдам керакмаслигини сўрашингиз керак.
Яна ойда бир неча марта ихтиёрий равишда кўча супуришга, йўл четларини ва дарахтларни оқлашга чиқишингиз керак. Йилда бир марта металолом ва пахта йиғиш мавсумида иштирок этишингиз керак.
Ундан кейин ишдан бўш вақтингизда яна .....
- ТЎХТАНГ, ЕТАДИ! Сочни қачон оламан? - дебди
Шифокорларга иш хаки сифатида факат вада берилади шекиллли.