❗️Албатта, ўқинг

#муштарийдан_мактуб

Бугун менга 19 ёшли бир укамиздан мактуб келиб тушди. Ўша мактубни ўзгартирмасдан (фақат лотиндан кирилга ўгирдим), тўлиқ эълон қилмоқчиман:

“Aссалом алайкум, Хушнудбек ака. Каналингизга ташланган аудио хабарни эшиттим. Катта раҳмат сизга. Кимдур барибир шундай масалаларни гапириши керак. Мен сизнинг айтган гапларингиздан ўзимга мотивация оляпман.

Aйниқса ота-онасининг молиявий аҳволи туфайли ўқишга кира олмаганларни ҳам гапирдингиз. Мана шу жиҳат ҳозирги замонда ўқишга кира олмаган кўпчилик талабаларнинг баҳонаси бўлиб қолмоқда. Ҳақиқатдан ҳам бундай баҳоналар ярашмайди. Ҳаракат қилса Худо ҳам бераркан. Ўзимдан мисол.

Мен 2002 йилда Гулистонда туғилганман. Ёшим 19 да. 4 ёшимда дадам вафот этганлар. Оддий оила эдик. Онам ошхонада ишларди, уялмайман — идиш ювувчи эди. Бизни қўлдан келганча ҳалол меҳнат билан боқди. Aкам ва укам бор. Aкам дадам вафот этганда эндигина 6-синф эди. Ҳатто оилага ёрдам деб мактабдан келиши билан кунлик ишларда, бировларни уйида ишларди. Коллежни битириши билан ўқишга ҳам топширмай, дарров текстил соҳасида ишларга кирди. Мен ва укам учун келажагидан воз кечди. Бўлмаса билими бор эди. Математикадан олимпиадаларда шаҳар босқичларида қатнашарди. Шунчаки “ўқишга агар контрактга кирсам шароит йўқ” деб ўқимади. Укам эса дадам вафот этганда эндигина 7 ойлик гўдак эди. Мактабга бориб ақлим кира бошлаган пайт тушундим. Ўқиш керак экан, фақат ўқиш. Мактабда фақат аъло баҳоларга ўқирдим. 11-синфгача ўзим синф сардори эдим. Чоракларим камдан-кам ҳолатларда 4 бўлар эди. Фақат 5 баҳолар билан ўқирдим. Фахрий ёрлиқлар уйда қалашиб ётибди. Физика ва Математикадан олимпиадаларда доимий шаҳар ва вилоят босқичларида қатнашиб фахрли ўринлар олганман.

10-синфга борганимда акам бир гапни айтди: "Укам сен ўқигин. Ҳамма умидим сендан. Ўқишга кирсанг бўлди. Мен бу ёғига қўлдан кеганча амаллайман" деди. Шундан кейин фақат тайёргарлик бўлди. Ўзимизни уйимиз йўқ эди. Тоғамни уйида турардик. Ва ниҳоят ҳаракатлар ва қариндош-уруғлар ёрдами билан уй солдик. Шукр ҳозир уйимиз бор. Оилавий шароитимиз туфайли репетиторга бормадим. Ўзим уйда мустақил тайёрландим. Ишонасизми, математикадан тайёрланиш учун бор-йўғи 50 минг сўмга китоб ва тест тўплам олдим. Ва бу ёғига фақат тайёрландим. Уйдан умуман чиқмасдим. Ҳатто синфдошлар йиғилиб бошқа вилоятларга айланишга боришса, пулдан қизғониб, у пулга бошқа нарса оларман, деб бормасдим.

Карантин пайти тўғрисини айтсам менга қўл келди. Мактабда дарслар йўқ. Фақат уйдаман. Чалғитувчи жиҳатлар йўқ эди. Энди тайёргарлик яна кучайди. Эрталабдан тушликкача математика, тушликдан сўнг инглиз тили. Кечки пайт эса online тестларда қатнашардим. Вақт қандай ўтганини билмай қолдим. 2020 йилда Худо омадимни бериб 176,4 балл билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) факультетига тўлов-контракт асосида қабул қилиндим. Қолган 4 та танлаган ОТМга гранд эди, лекин 1-танловим ТДИУ эди. Ўзимни орзум ҳам айнан ТДИУда ўқиш эди. Уйдагилар, айниқса акам жуда хурсанд бўлди. Контракт тўлашда аввал сал қийинчилик бўлди. Таълим кредитини ҳам ололмадим. Банкда қийин бўп кетди олиш. Омадим келиб таълим грантида ғалаба қозониб, “Нажот таълим” томонидан контрактимни 30%и тўланди. Бу ҳам бизга катта ёрдам бўлди. Ҳозирда мустақил равишда Python дастурлаш тилини ўрганяпман. Насиб бўса, янги йилгача ноутбук олиб бу борада жиддий шуғулланмоқчиман. Инглиз тилидан ҳам мустақил IELTS имтиҳонига тайёрланмоқчиман.

Келажакда насиб бўлса Иқтисодиёт вазирлигида ишлаб, албатта Ўзбекистондаги энг катта иқтисодчилардан бўламан. Президент бўлиш ҳам ниятим бор. Буларни сизга ёзишдан мақсадим нима? Сизнинг айтган гапларингизга, яъни оддий муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳам репетиторсиз ўқишга киришига мен 100% қўшиламан. Бу учун албатта сиз айтганингиздек, фақат ва фақат ҳаракат керак.

Оддий оиладан бўлиш айб эмас. Чунки буни биз ҳал қилмаймиз. Яратган ҳаммамизни турли шароитдаги оилаларда дунёга келиб бизга синов беради. Бундай синовлардан ўта билиш эса ўзимизга боғлиқ. Ҳаракат қилиш керак”.

Мактуб тугади. Хулоса ўзингиздан.


👉 @xushnudbek 👈

1354 comments

Show 100 more comments
👨‍👩‍👧
Ўқиб жуда таьсирландим.Ҳақиқатдан ҳаракат қилган одам ўқишга киради. Мактабдан яхши ўқиш керак,пойдевор зўр бўлиши керак.
Маргубa Каххоровна
Ман хам аудиони эшитиб жуда котта муаммони кутарибсиз. Укимман деган инсон олдига котта максад куйиб узимизга хам кирса булади. Хеч нарсани билмайдиганлар чет давлатларга тиббиёт укув юртларига кириб, 2 чи курсдан узимизга кучириб укияпти. Улардан кандай тиббиёт ходимлари чикади. Илтимос шу масалани хакконий хал килинг. Шу шароитда хам имкон топиб кирган укамизга омад тилайман. Узбекистонимизни ривожланишига уз хиссасини кушадиган фарзанд булсин. Оллох узи куллаб турсин.
Ассалом алайкум укажоним биламан комментларни укийсиз. Мен хам Гулистон шахарданман. Мен билан богланинг. (Личкамга ёзинг кутаман) Сиз билан фахрландим. Мен хам сиздек вактим репетиторга катнаганман. Лекин уша вактлар талаба була олмаганман. Утган йили Оллохимни иродаси ила 3 фарзандли булганимда 31 ёшимда уйда синглим билан тайёргарлик куриб 1 чи контракт булиб укишга кирдим. Бу хаётимдаги мужиза эди. Демокчиманки, пул сарфламай укишга тайёргарлик курса хам булади. Факат тоза калб билан килинган ният ва тинимсиз мехнат.
Dilrabo Ibragimovna
Хавасим келди.Омадини берсин илохим.Бизни фарзандларимизга хам насиб килсин.
Иномжон Халилов
Хушнудбек шу холат мендахам булган Фар ДУга шу холатда контракта укиганман.
Мандатдан гапирингларе
Melek
𝐋𝐚𝐳𝐢𝐳𝐛𝐞𝐤 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝𝐮𝐥𝐥𝐚𝐲𝐞𝐯
Kimdir ovozli xabar qilib oqib bersin oqigani erinyapman
Uqish kerak Deb qancha mativatsiya berib turgan joyda Siz ozgina matnni uqishga erinasiz haliku kitob uqish uqyoda tursin
Ergashev Xumoyun
Aka shu bolaga noutbook sovg'a qiling imkoniz bo'lsa
`
Bu post yoqmadi,mansabparast 19 yoshida.Inson mansab uchun o'qimaydiku?Xushnud aka iltimos qayta qo'ymang bunaqa post))
Bu post kimdirga yoqiw un emas ibrat manosida qoyilgan .agar undan mano topa olmagan bolsayiz bu sizni fikrlaw dunyo qarawizdan 😒.
Assalomu alaykum barchangizga. Men judayam ta'sirlandim bu xabarni òqib. Chin kòngildan yozibdilar. Shunaqa jonkuyar mehnatkash insonlar ham ichimizda topiladi. Men rosa uyaldim. Ota onam qancha jon azobida topayotgan pullarini repititorlik endi esa studentchilik deb havoga sovurayotganimdan.
Shunaqa qiyinchiliklarni yengib òtayotgan insonlardan òrnak olsang arziydi.
Илохим барча ниятларизгаетинг.
okean
omadingizni bersin birodarim👍👍👌👌
Sevara🌺
Bu xatni òqib juda ta'sirlandim. Odamlar tayyor ota onasi repititorga pul tòlasa ham òqimaydi.
Shunchali qyinchli bosayam toxtami tayinlanb kirbdi dostmza omad tliman.
Elyor Masidiqov
Otasiga rahmat o'g'ilbola manashunday bo'lishi kerak.
Иномжон Халилов
Мани Ота-онам хаетла факат 1-грух ногирони куздан.
siz va men
Shuxrat
66 ball ololmasangiz sizdan qanday kadr chiqadi. Oʻqishni bilimlilarga qoʻyib bering boshqa ishni qiling
🥺бечора айолга Катиг гапириб юборибсизку ака онангиз котори болса Ичи огриши дар гумон гапирмай колганингиз яхши Эди
Alloh kuch va quvvat bersin .sizga oxwab sabrli va irodali bolish barchamizga nasib qilsin amin.🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰
Show next 100 comments