❗️Албатта, ўқинг

#муштарийдан_мактуб

Бугун менга 19 ёшли бир укамиздан мактуб келиб тушди. Ўша мактубни ўзгартирмасдан (фақат лотиндан кирилга ўгирдим), тўлиқ эълон қилмоқчиман:

“Aссалом алайкум, Хушнудбек ака. Каналингизга ташланган аудио хабарни эшиттим. Катта раҳмат сизга. Кимдур барибир шундай масалаларни гапириши керак. Мен сизнинг айтган гапларингиздан ўзимга мотивация оляпман.

Aйниқса ота-онасининг молиявий аҳволи туфайли ўқишга кира олмаганларни ҳам гапирдингиз. Мана шу жиҳат ҳозирги замонда ўқишга кира олмаган кўпчилик талабаларнинг баҳонаси бўлиб қолмоқда. Ҳақиқатдан ҳам бундай баҳоналар ярашмайди. Ҳаракат қилса Худо ҳам бераркан. Ўзимдан мисол.

Мен 2002 йилда Гулистонда туғилганман. Ёшим 19 да. 4 ёшимда дадам вафот этганлар. Оддий оила эдик. Онам ошхонада ишларди, уялмайман — идиш ювувчи эди. Бизни қўлдан келганча ҳалол меҳнат билан боқди. Aкам ва укам бор. Aкам дадам вафот этганда эндигина 6-синф эди. Ҳатто оилага ёрдам деб мактабдан келиши билан кунлик ишларда, бировларни уйида ишларди. Коллежни битириши билан ўқишга ҳам топширмай, дарров текстил соҳасида ишларга кирди. Мен ва укам учун келажагидан воз кечди. Бўлмаса билими бор эди. Математикадан олимпиадаларда шаҳар босқичларида қатнашарди. Шунчаки “ўқишга агар контрактга кирсам шароит йўқ” деб ўқимади. Укам эса дадам вафот этганда эндигина 7 ойлик гўдак эди. Мактабга бориб ақлим кира бошлаган пайт тушундим. Ўқиш керак экан, фақат ўқиш. Мактабда фақат аъло баҳоларга ўқирдим. 11-синфгача ўзим синф сардори эдим. Чоракларим камдан-кам ҳолатларда 4 бўлар эди. Фақат 5 баҳолар билан ўқирдим. Фахрий ёрлиқлар уйда қалашиб ётибди. Физика ва Математикадан олимпиадаларда доимий шаҳар ва вилоят босқичларида қатнашиб фахрли ўринлар олганман.

10-синфга борганимда акам бир гапни айтди: "Укам сен ўқигин. Ҳамма умидим сендан. Ўқишга кирсанг бўлди. Мен бу ёғига қўлдан кеганча амаллайман" деди. Шундан кейин фақат тайёргарлик бўлди. Ўзимизни уйимиз йўқ эди. Тоғамни уйида турардик. Ва ниҳоят ҳаракатлар ва қариндош-уруғлар ёрдами билан уй солдик. Шукр ҳозир уйимиз бор. Оилавий шароитимиз туфайли репетиторга бормадим. Ўзим уйда мустақил тайёрландим. Ишонасизми, математикадан тайёрланиш учун бор-йўғи 50 минг сўмга китоб ва тест тўплам олдим. Ва бу ёғига фақат тайёрландим. Уйдан умуман чиқмасдим. Ҳатто синфдошлар йиғилиб бошқа вилоятларга айланишга боришса, пулдан қизғониб, у пулга бошқа нарса оларман, деб бормасдим.

Карантин пайти тўғрисини айтсам менга қўл келди. Мактабда дарслар йўқ. Фақат уйдаман. Чалғитувчи жиҳатлар йўқ эди. Энди тайёргарлик яна кучайди. Эрталабдан тушликкача математика, тушликдан сўнг инглиз тили. Кечки пайт эса online тестларда қатнашардим. Вақт қандай ўтганини билмай қолдим. 2020 йилда Худо омадимни бериб 176,4 балл билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) факультетига тўлов-контракт асосида қабул қилиндим. Қолган 4 та танлаган ОТМга гранд эди, лекин 1-танловим ТДИУ эди. Ўзимни орзум ҳам айнан ТДИУда ўқиш эди. Уйдагилар, айниқса акам жуда хурсанд бўлди. Контракт тўлашда аввал сал қийинчилик бўлди. Таълим кредитини ҳам ололмадим. Банкда қийин бўп кетди олиш. Омадим келиб таълим грантида ғалаба қозониб, “Нажот таълим” томонидан контрактимни 30%и тўланди. Бу ҳам бизга катта ёрдам бўлди. Ҳозирда мустақил равишда Python дастурлаш тилини ўрганяпман. Насиб бўса, янги йилгача ноутбук олиб бу борада жиддий шуғулланмоқчиман. Инглиз тилидан ҳам мустақил IELTS имтиҳонига тайёрланмоқчиман.

Келажакда насиб бўлса Иқтисодиёт вазирлигида ишлаб, албатта Ўзбекистондаги энг катта иқтисодчилардан бўламан. Президент бўлиш ҳам ниятим бор. Буларни сизга ёзишдан мақсадим нима? Сизнинг айтган гапларингизга, яъни оддий муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳам репетиторсиз ўқишга киришига мен 100% қўшиламан. Бу учун албатта сиз айтганингиздек, фақат ва фақат ҳаракат керак.

Оддий оиладан бўлиш айб эмас. Чунки буни биз ҳал қилмаймиз. Яратган ҳаммамизни турли шароитдаги оилаларда дунёга келиб бизга синов беради. Бундай синовлардан ўта билиш эса ўзимизга боғлиқ. Ҳаракат қилиш керак”.

Мактуб тугади. Хулоса ўзингиздан.


👉 @xushnudbek 👈

1354 comments

Show 100 more comments
Кеча карши фикр билдирганлар укисин
Yurtimizda o’ziga ishongan, bilimli, iqtidorli insonlar ko’payaversin.
Арофатхон Бердибоева
Мактубни укиб йигладим.Илойим омадини берсин.Бундай йигитлар бизни келажагимиз,лекин бундай кадрларни мамлакатимизда олиб колиш керак!!!!
Men eshitgan motivatsiyalar ichida eng tasirlisi va ajoyibi boldi 👍👍👍👍👍👍buni hozir tongda oqiyabman Allohga shukur endi kunim aniq ajoyib va samarali otadi rahmat sizga 🙂aslo taslim bolmang
Lazizbek
Barrakalla yashang. Harakatlariz samarasiz bo'lmaydi, mehnatizga yarasha allbatta rohatini ham ko'rasiz inshoolloh . Sizdek kadrlar ko'payaversin yurtimmizda, omad.
Шу бола менга қўнғироқ қилса ноутбук олиб бераман. Тел.998352634
Ukamizning fikriga men ham 100% qoʻshilaman. Repititorga bormasdan ham oʻqishga kirsa boʻladi. Qatʼiyatli yoshlargina bu ishni uddalay oladi. Omadingni bersin uka. Doim zafar yor boʻlsin.
Гулбахор Хожиназарова
Мактубни йиғлаб ўкидим .қийинчиликда эришилган хар бир муваффақият қадрли .ўглим омад ёр бўлсин ,ниятингизга етинг.хеч қачон тўхтаманг ортга қараманг.
👍👍👍 harakat qilganga hudo ham beradi. Olma pish og'zimga tush bilan ish bitmaydi.
Nikkk
2002laram kirlilda yozadigan bopketibdida
Boshini o'qimadizmi, lotindan krillga o'girdim deganu
Нилуфар Мирзаева
Тукима образларлар зур ёздирибсиз репититорга бормасдан хеч ким хеч качон укишга кираолмайди 100% мактаб укитувчилари саводсизку
Баракалла Энди хам укишни тухтатманг факат укинг изланинг, иншаоллох келажагиз олдинда узиз истаган сохани етук мутахасиси булиб етишасиз, буни учун факат Яна укинг
💖💫 Mohichehra Turdaliyeva 💫💖
Mandat qachon chiqadi
Ziyodaxon Obidova
Хушнудбек хотин кизлар тавсияномаси хакидаги утиш балларни жойлаган эдингиз.Бу расмий хабарми
Хушнудбек, Сиз билан сира хам боглана олмаяпман,маслахатингиз жуда хам зарур, бугун зарур...илтимос, Узбекистондаги нодавлат ОТМлар хакида фикрингизни билмокчи эдим..илтимос
Lazizbek
Нилуфар Мирзаева
Тукима образларлар зур ёздирибсиз репититорга бормасдан хеч ким хеч качон укишга кираолмайди 100% мактаб укитувчилари саводсизку
Mani bitta kursdoshim bor otasi yoq onasi katta qilgan sharoitiham yaxshi emas lekin ozi tayyorlanib otgan yili bujetga energetika yonalishiga oqishga kirdi. Harakat qilsa boladi opa va buni uchun hozirda yurtimmizda shart sharoit yetarli faqat harakat qilish kk, o'qish kk
Show next 100 comments