❗️Албатта, ўқинг

#муштарийдан_мактуб

Бугун менга 19 ёшли бир укамиздан мактуб келиб тушди. Ўша мактубни ўзгартирмасдан (фақат лотиндан кирилга ўгирдим), тўлиқ эълон қилмоқчиман:

“Aссалом алайкум, Хушнудбек ака. Каналингизга ташланган аудио хабарни эшиттим. Катта раҳмат сизга. Кимдур барибир шундай масалаларни гапириши керак. Мен сизнинг айтган гапларингиздан ўзимга мотивация оляпман.

Aйниқса ота-онасининг молиявий аҳволи туфайли ўқишга кира олмаганларни ҳам гапирдингиз. Мана шу жиҳат ҳозирги замонда ўқишга кира олмаган кўпчилик талабаларнинг баҳонаси бўлиб қолмоқда. Ҳақиқатдан ҳам бундай баҳоналар ярашмайди. Ҳаракат қилса Худо ҳам бераркан. Ўзимдан мисол.

Мен 2002 йилда Гулистонда туғилганман. Ёшим 19 да. 4 ёшимда дадам вафот этганлар. Оддий оила эдик. Онам ошхонада ишларди, уялмайман — идиш ювувчи эди. Бизни қўлдан келганча ҳалол меҳнат билан боқди. Aкам ва укам бор. Aкам дадам вафот этганда эндигина 6-синф эди. Ҳатто оилага ёрдам деб мактабдан келиши билан кунлик ишларда, бировларни уйида ишларди. Коллежни битириши билан ўқишга ҳам топширмай, дарров текстил соҳасида ишларга кирди. Мен ва укам учун келажагидан воз кечди. Бўлмаса билими бор эди. Математикадан олимпиадаларда шаҳар босқичларида қатнашарди. Шунчаки “ўқишга агар контрактга кирсам шароит йўқ” деб ўқимади. Укам эса дадам вафот этганда эндигина 7 ойлик гўдак эди. Мактабга бориб ақлим кира бошлаган пайт тушундим. Ўқиш керак экан, фақат ўқиш. Мактабда фақат аъло баҳоларга ўқирдим. 11-синфгача ўзим синф сардори эдим. Чоракларим камдан-кам ҳолатларда 4 бўлар эди. Фақат 5 баҳолар билан ўқирдим. Фахрий ёрлиқлар уйда қалашиб ётибди. Физика ва Математикадан олимпиадаларда доимий шаҳар ва вилоят босқичларида қатнашиб фахрли ўринлар олганман.

10-синфга борганимда акам бир гапни айтди: "Укам сен ўқигин. Ҳамма умидим сендан. Ўқишга кирсанг бўлди. Мен бу ёғига қўлдан кеганча амаллайман" деди. Шундан кейин фақат тайёргарлик бўлди. Ўзимизни уйимиз йўқ эди. Тоғамни уйида турардик. Ва ниҳоят ҳаракатлар ва қариндош-уруғлар ёрдами билан уй солдик. Шукр ҳозир уйимиз бор. Оилавий шароитимиз туфайли репетиторга бормадим. Ўзим уйда мустақил тайёрландим. Ишонасизми, математикадан тайёрланиш учун бор-йўғи 50 минг сўмга китоб ва тест тўплам олдим. Ва бу ёғига фақат тайёрландим. Уйдан умуман чиқмасдим. Ҳатто синфдошлар йиғилиб бошқа вилоятларга айланишга боришса, пулдан қизғониб, у пулга бошқа нарса оларман, деб бормасдим.

Карантин пайти тўғрисини айтсам менга қўл келди. Мактабда дарслар йўқ. Фақат уйдаман. Чалғитувчи жиҳатлар йўқ эди. Энди тайёргарлик яна кучайди. Эрталабдан тушликкача математика, тушликдан сўнг инглиз тили. Кечки пайт эса online тестларда қатнашардим. Вақт қандай ўтганини билмай қолдим. 2020 йилда Худо омадимни бериб 176,4 балл билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) факультетига тўлов-контракт асосида қабул қилиндим. Қолган 4 та танлаган ОТМга гранд эди, лекин 1-танловим ТДИУ эди. Ўзимни орзум ҳам айнан ТДИУда ўқиш эди. Уйдагилар, айниқса акам жуда хурсанд бўлди. Контракт тўлашда аввал сал қийинчилик бўлди. Таълим кредитини ҳам ололмадим. Банкда қийин бўп кетди олиш. Омадим келиб таълим грантида ғалаба қозониб, “Нажот таълим” томонидан контрактимни 30%и тўланди. Бу ҳам бизга катта ёрдам бўлди. Ҳозирда мустақил равишда Python дастурлаш тилини ўрганяпман. Насиб бўса, янги йилгача ноутбук олиб бу борада жиддий шуғулланмоқчиман. Инглиз тилидан ҳам мустақил IELTS имтиҳонига тайёрланмоқчиман.

Келажакда насиб бўлса Иқтисодиёт вазирлигида ишлаб, албатта Ўзбекистондаги энг катта иқтисодчилардан бўламан. Президент бўлиш ҳам ниятим бор. Буларни сизга ёзишдан мақсадим нима? Сизнинг айтган гапларингизга, яъни оддий муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳам репетиторсиз ўқишга киришига мен 100% қўшиламан. Бу учун албатта сиз айтганингиздек, фақат ва фақат ҳаракат керак.

Оддий оиладан бўлиш айб эмас. Чунки буни биз ҳал қилмаймиз. Яратган ҳаммамизни турли шароитдаги оилаларда дунёга келиб бизга синов беради. Бундай синовлардан ўта билиш эса ўзимизга боғлиқ. Ҳаракат қилиш керак”.

Мактуб тугади. Хулоса ўзингиздан.


👉 @xushnudbek 👈

1354 comments

Show 100 more comments
ZOYIROV ULUG'BEK
Umidjon Yusupov 👏👏👏
Assalomu alaykum.Havasim ketdi shu yigitga.omadini bersin.Tayyorlanmay o'qishga kirsa bo'ladi.Faqat g'ujur bo'lish kerak.Tayuorlanib yig'lab yurganlar qancha.Repeteter kallasini yorib solarmidi?O'zida bo'lsin. Yuqoridagi bit singilmi,opamizmi gapim siz kimsizki msktab o'qituvchilarini savodsiz deb.Biz ham maktabga tayyorlanib kirganmiz.Sal o'ylab gapiring, o'qituvchi bo'lolmagan kim qancha.O'ziz savodiz bo'lmasa boshqani ayblamang
XUSANOVA Gulbaxor
Углим супер тулаб отасини пулига укиятганлар билимлими сизла билимлисизда Яна кейинги йилни хам башорат килганизи каранг утсин Илохо боларимиз перводда
Юлдуз Фахриддиновна
Omadini bersin iloyim
Real voqea ekaniga ishonaman. O'zim abiturient tayyorlayman, repititorga bormasdan eplasa bo'ladi o'zlashtirishni, inetda malumot to'lla. Shu bola eplabdi unda motivatsiya bo'lgan.
Endi repititorga keladigan o'quvchilar haqida yozsam. Qo'l ostimga ingliz tilidan juda kop abiturient keladi har yili. Odatda kuchlilarini saralab olaman, yiqilganlarini ota onalari majburlab o'qitmoqchi bolishadi, farzandi aslo bu sferada muvafaqqiyat qozonmasligi aniq bolsa ham(bunda genlar, idrok masalalari rol o'ynasa kerak) hunarmandchilikka yo'naltirishni maslahat beraman, lekin ota ona tushunmaydi buni.
Qabul qilgan o'quvchilarim darsni 3-4 oyida o'zlari mustaqil davom ettirishlari mumkinligini 100% tushunishadi, lekin dangasaligi bor, uni majburlaydigan repititor kerak(uzb farzandlarini dangasaligi bu millat fojeasi, berilayotgan tarbiya fojeasi, tizim fojeasi)
Lekin o'sha bolada motivatsiya bo'lgan kuchli, o'zini majburlagan nazorat qiladigan ustoz bo'lmasa ham. Shu bolaga kompyuteri uchun pul yig'ilsa bo'lardi.
R
Ассалому алекум мен юкоридаги аудиоди эшитдим укамизни йозганларини хам эшитиб мен хам ўз фикримни айтмоқчиман мени кизим хам бу йил физика математика йўналишига топшириб 80бал тўплади бир йил репититорга катнади ўзи асли репититорга бергани Имконимиз йук Эди шунда хам кизимиз учун имкон килдик эплаб репититор ойига икта фандики 400 минган тушди буни асли видйо мурожат килиб хам чикмокчидим чунки тестди кайси боласи йук ОДАМ тузган экан диман бу тестлар асли мактаб праграмаси бўйича тузилиш керак яни 10 11 синф дарсликларидан менимча олий ўкув юртларини дарсликларидан тузилганга ўхшеди ха мактаб ўкувчилари уни каердан билсин шунинг учун 10 11 синф ўкувчилари репититорга борябдида ўртада мактаб дарслари хам колиб кетябди йоки бир малум китоб йук шу шу китобларни ўкиб тугад тестлар шу китоблардан тушади де бола бечоралар ўкиб ўрганиб репититорга боришга хам хожат колмайди тест варянт хам кўпайиб кетганки хар бир топширятган абитурентга алохида тузилганми диман илгари бизи ота оналаримизи йошлигида имтхонлар огзаки буган экан мактаб дарсликлари бўйича ана ўшанда хакикий ўкиган кирган экан хозир йўк мени кизим мактабни кизилга Битирди тестга кириб йиғлаб чикди ўтмаган дарсликлардан тушди деб мажбурий фанлар она тили математика тарих мажбурий фандан топа олмаган булса хар биридан биттадан топа олмаябди коган тўккизтадан топган чунки у мактаб дарсликлари эдида а асосий фандан иктадан учтадан топган репититорга бориб туриб хам .усмонов самарканд тест варяндларини ўрганди репититорда лекин бир йил вакт етмади мен юкори бал кутгандим кизимдан ўтган темаларидан тушмабди бирга таерланган дугоналари хам йиғлаб чикибди улар хам ўтган дарсларимиздан тушмади деб 60 70 бал ОЛИБ шунга нима кисин эплаб пул топиб борадида репититорга чет элга жунатадида фарзандини келажагини ўйлаб кани бизи Ўзбекистонда хам енгиллик бўсин йошларга мактаб дарсларидан тузсин тестларни малум бир китоб чикариб кўйсин шу китобдан таерлансен кирасан деган шунда хам четелга кетармикин биз ота оналарга хам зарилмас боримизи сотиб четелга ўкишга жўнатиб ахир бизда хам енгиллик булса, пулларимиз четелга чикиб кетябди ўша пуллар Ўзбекистонни ўзига кирса фойдаку а укамиз тугри карантин фойда килиб уйда ўкиб ўрганиьди тест китоб сотволибди ўша китобни нега сотволади мактабда олган билим етмедими чунки мактаб дарсликларидан эмасда тестлар икки ўртада репититорга катнеман деб 10 11 ди хам ўкимаябди боллар укамиз Ўғил бола экан кимирламе ўтириб ўрганибди а кизлар кимирламе ўтирмедида онасига уй ишларига йордам беради буни йозишимдан максад тест варянтлари мактаб дарсликларидан бўлиши керак хали буни мурожат киламан тегишли ерларга хулоса эса ўзингиздан Хушнудбек укам ва абитурентлар мени фикримга нима дейсизлар
Testlar toliq maktab darsliklaridan chiqadi qizingiz yaxshi oqimagan bolsa ayb DTM da yoki Xushnudbekda emas
Mandat qachon chiqadi haliyam chiqmadikuuuuuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Mandat qachon chiqadi haligacha chiqmadikuu
Show next 100 comments